Лойиҳа матни 19823-(22189)


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana01.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1317650
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лойиҳа матни - 19823-(22189)

project.gov.uz
31.03.2023
5
16. Халқ таълими вазирлиги:
икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этсин;
икки ой муддатда бошқарма ва бўлимларнинг уларга юкланган вазифаларни бажариш
учун зарур билим ва амалий кўникмаларга
эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг
аттестатида уларнинг касбий лаёқатини қайд этилишини таъминласин;
фрилансинг бўйича хорижий меҳнат бозорларида (халқаро фриланс биржаларида) талаб
ортиб бораётган йўналишлар (“веб-ишлаб чиқиш
ва дизайн”, “мобил иловаларни ишлаб чиқиш”, “фото ва видеоларни таҳрирлаш”, “фото ва видео
монтаж”, “дизайн”, “таржимонлик”
ва бошқалар) бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини Марказ орқали республикамизда нашр
қилинишини таъминлаш учун зарурий чоралар кўрсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган
ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов – янги тизимни йўлга қўйиш ва
амалга оширишда ҳар томонлама методик
ва амалий ёрдам кўрсатсин;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р.Т. Маматов, Савдо саноат палатаси
раиси А.И. Икрамов – ўқувчи ёшларни хусусий ва оилавий тадбиркорликка, ҳунармандчилик ва
касаначилик ҳамда бошқа касбларга жалб этилишига ҳар томонлама кўмаклашсин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон
Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
А.А. Ходжаев – ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга, шунингдек,
жамиятда касб-ҳунарнинг нуфузини оширишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-
конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов
ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев


project.gov.uz
31.03.2023
6


project.gov.uz
31.03.2023
7

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling