Лойиҳа матни 19823-(22189)


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana01.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1317650
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лойиҳа матни - 19823-(22189)

project.gov.uz
31.03.2023
4
11. Бошқарма ва бўлимлар йўлланмаси ҳисобига фриланс йўналишлари бўйича таълим
олган Марказ резидентлари даромадларининг бир қисмини аъзолик бадали сифатида тўлаш
ставкаси 2021 йилдан бошлаб ҳар йили бозор конъюктурасидан келиб чиқиб, Халқ таълими
вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлигининг қўшма қарорига асосан белгиланади.
12. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Халқ таълими вазирлигига Марказ
фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, хорижий ташкилотларнинг
грантлари ва бошқа кўринишдаги беғараз ёрдами;
битирувчиларнинг касб-ҳунар малака ва кўникмаларини синовдан ўтказиш ва сертификат
бериш учун уларга касб-ҳунар таълими берган ташкилотлар томонидан тўланадиган тўлов;
давлат гранти ҳисобига веб-фриланс йўналишлари бўйича таълим олган Марказ
резидентлари даромадларининг 5 фоизи ва бошқа резидентлар даромадининг 3 фоизи;
веб-фриланс йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашга қаратилган ўқув курслари
ва материалларини таълим ташкилотларига тегишли шартнома асосида фойдаланишга тақдим
этганлиги учун ундириладиган тўловлар;
шартнома асосида ўқитувчи ва тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
сертификатлашдан тушадиган даромадлар;
Марказ томонидан ёки чет элда нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини
сотишдан тушадиган маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
13. Халқ таълими вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат активларини бошқариш
агентлиги, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда
тажриба-синов тариқасида 2 та умумий ўрта таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган
ҳудудида мактаб битирувчилари учун Касбга тайёрлаш намунавий марказларини  ташкил
қилсин.
Бунда, мазкур марказлар тегишли мактаб битирувчиларини
келажак касб-ҳунарларига ўргатиш учун барча тегишли шарт-шароитлар яратилиши
Ёшлар ишлари агентлигининг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобига амалга
оширилиши белгилансин.
14. Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни 2020
йилда тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2021 йилдан бошлаб эса
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бу орқали
келгусида битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетнинг режадан
орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳамда халқаро молия ташкилотларининг грант ва
имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан “Технология” хоналарини қўшимча равишда зарур
замонавий моддий техника жиҳозлари билан таъминлаш чораларини қўрсин.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling