Лойиҳа матни 457780-(459311)


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/72
Sana13.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1195530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
14-масала Хизматлар сохаси

e-qaror.gov.uz
16.02.2022
3
биргаликда:
- шаҳар ва туманлар томонидан тасдиқланган хизмат кўрсатиш дастурларида
берилган топшириқларнинг ижроси ҳамда ушбу дастурга асосан амалга ошириладиган
лойиҳаларда яратиладиган янги иш ўринларининг ташкил этилишини назорат қилиш;
- вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш, шунингдек, ҳар ойда хизматлар
соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларни халқ депуталари шаҳар (туман)
Кенгаши сессияларида муҳокама этиб борсинлар.
5. Вилоят ҳокимининг молияиқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича биринчи ўринбосари (К.Игамбергенов), вилоят ҳокимининг инвестициялар,
инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва
кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (Ш.Туляганов),
Марказий банк Хоразм вилояти бош бошқармаси(К.Курбанов), хизмат кўрсатиш ва
сервис йўналишида жорий йилда умумий қиймати 1 трлн. 560,8 млрд. сўм бўлган 1 минг
816 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 10 минг 127 та янги иш ўринлари яратиш,
шундан тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган 75 млрд.сўм кредит линияси
ҳисобига жами 123,2 млрд.сўмлик 101 та лойиҳа ва 1500 та янги иш ўринлари яратиш
ишлари домий назоратга олиб борсинлар.
6. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Х.Абдукаримов), вилоят бандлик бош
бошқармаси (О.Артиқов), вилоят статистика бошқармаси (Х.Эгамов) хизматлар соҳасини
ривожлантириш натижасида ташкил этилган янги иш ўринларини солиқ ва статистик
ҳисоботларда акс эттирилишини таъминласинлар.
7. Вилоят қурилиш бошқармаси (Б.Каримов) ва кадастр бошқармаси (Б.Жумабоев)
хизматлар кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини ташкил этиш мақсадида аниқланган бўш ер
участкаларини белгиланган тартибда электрон аукцион савдоларига чиқариш чораларини
кўрсин.
8. Вилоят ҳокимининг молияиқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича биринчи ўринбосари (К.Игамбергенов) мазкур дастурда берилган топшириқлар
ижросини назоратга олиш ва ижроси юзасидан ҳар чоракда белгиланган тартибда Халқ
депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклансин.
9. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг аъзоларига мазкур дастур асосида амалга
оширилган ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва кўрилаётган чораларни
муҳокама қилиб, тегишли раҳбарлар фаолиятига танқидий баҳо бериб бориш тавсия
этилсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари
(К.Игамбергенов, Б.Қурбанов, Ш.Туляганов, Ж.Садуллаев, Б.Саидов, С.Салаев) ва халқ
депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклансин.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling