Лойиҳа матни 67027-(69933)
-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Техникаларни давлат рўйхатидан чиқариш 10. Техникаларни давлат рўйхатидан чиқариш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 11. Техника эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 12. Техника эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 2-а-иловаларга мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. project.gov.uz 22.10.2022 56 13. Техникани давлат рўйхатидан чиқариш учун техника эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: техника эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 2 ва 2-а-иловалардаги намуна) сўровномаси; техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат; техниканинг сотилганлиги, мерос сифатида берилганлиги каби ҳолатларда нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжат нусхаси; техник паспорт ёки техник гувоҳнома; давлат рақами белгиси; тақиққа олинган бўлса, тақиққа олдирган идоранинг тақиқдан чиқариш тўғрисидаги хати (ахборот тизимида тегишли идора томонидан тақиқдан чиқарилганлигини қайт этилганлиги); экспорт божхона режимига жойлаштирилган божхона юк декларациясининг электрон нусхаси (Давлат божхона қўмитаси ахборот тизимидан интеграциялашув платформаси орқали электрон олинади); давлат рўйхатидан чиқариш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). 14. Техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради: а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — идентификация ID карта (фуқаролик паспорти) («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда олинади); 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома; Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно); чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги белгиси қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат; фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси; б) жисмоний шахснинг вакили учун: нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling