Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
техниканинг эгаси — техника воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар
асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс; техникаларни давлат рўйхатидан чиқариш —Ўзбекистон Республикасидан ҳудудидан товар сифатида четга чиқарилганда, техниканинг эгаси ўзгарганда ҳамда рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб қилувчи, техника эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда амалга оширилади; техникаларни ҳисобдан чиқариш — техника кейинги фойдаланувчига яроқсиз деб ҳисобланганда давлат рўйхатидан чиқарилади; қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — идоравий бўйсинуви ва мулк шаклларидан қатъий назар, русуми ва туридан қатъий назар барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари; қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналари, сув насослари (22 кВт ва ундан юқори қувватли двигателлар билан жиҳозланган), кичик механизация мосламалари. 4. Техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд ҳисобдан чиқариш бўйича хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, худудий бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади. project.gov.uz 22.10.2022 55 5. Инспекция, Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали техника эгасининг сўровномаси асосида Инспекция томонидан техникалар давлат рўйхатидан ёҳуд ҳисобдан чиқаради. 6. Техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд ҳисобдан чиқариш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади. 7. Техникани давлат рўйхатидан чиқариш Инспекция томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: а) олдин Инспекцияда рўйхатдан ўтган техниканинг эгаси ўзгарганда; б) техниканинг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб қилувчи, техника эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда; в) техникалар ҳисобдан чиқарилгандан сўнг. 8. Расмийлаштирилган божхона юк декларациясига асосан техника Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан товар сифатида четга чиқарилганда ҳамда техника кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланганда Инспекция ҳисобидан чиқарилади. Техникани ҳисобдан чиқариш Инспекция томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: а) божхона юк декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан техника товар сифатида четга чиқарилганда; б) техника кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланганда. 9. Техникаларни давлат рўйхатидан ёхуд ҳисобдан чиқарилганда Инспекция томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади. Техник кўрикдан ўтказишда техниканинг типи, русуми, модели, ДРБ, идентификацияловчи шассиси (рама), кузови ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши солиштирилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling