Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
2
техник кўрикдан ўтказишнинг муддатлари қисқартирилмоқда. Тўловларни барча мавжуд тўлов
тизимлари ҳамда ягона биллинг тизими орқали тўлаш имконияти яратилмоқда.
2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб эса жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от
кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини техник
кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тадбиркорлик субъектлари — юридик
шахсларга берилмоқда, талонларни бериш амалиётидан воз кечилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш
инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли
ҳамда «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш
ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш,
шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида
давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ёҳуд
қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-
иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини вақтинчалик рўйхатдан
ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ёҳуд
ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага
мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари учун маълумотнома бериш,
тақиқларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-
иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага
мувофиқ;
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга
олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш
техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб этиладиган
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-
ускуналари турларининг рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ жисмоний ва
юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат этувчилар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси, Д
авлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона
интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling