Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

техник гувоҳнома – мазкур Регламентга 
2-иловада
белгиланган намунада техник паспорт
берилмайдиган техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказиш учун махсус
рақамланган пластик шаклда тайёрланган ҳужжат;
давлат рақами белгиси (кейинги ўринларда ДРБ деб аталади) – мазкур Регламентга 
3-
иловада 
белгиланган намунада техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳудудий кодлар ва
давлат рақамлари белгиларининг типларига мувофиқ бериладиган махсус рақамли белги;
техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш – техникани рўйхатдан ўтказиш ҳақида
техник паспорт ва техник гувоҳнома ҳамда ДРБни бериш;
техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш – техникани рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник
паспорт ва техник гувоҳнома ҳамда ДРБни бериш;
рўйхатга олиш жойи – техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи
Инспекция жойлашган жой;
давлат рўйхатидан ўтказиш тадбирлари – қонун ҳужжатларига мувофиқ Инспекция
томонидан техникаларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник паспорт ва техник гувоҳнома ҳамда
ДРБни беришдан иборат давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар комплекси;


project.gov.uz
22.10.2022
9
рўйхатдан ўтказиш ҳужжати  – техникадан фойдаланишга ҳуқуқ берилганлигини
тасдиқловчи, яъни рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник паспорт, техник гувоҳнома, шунингдек,
техникани рўйхатдан ўтказиш китоби;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари  идоравий бўйсинуви
ва мулк шаклларидан қатъий назар, русуми ва туридан қатъий назар барча турдаги тракторлар
(ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги
машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари;
қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва
экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар,
чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналари,
сув насослари
(22 кВт ва ундан юқори қувватли двигателлар билан жиҳозланган), кичик механизация
мосламалари.
4. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси марказий аппарати, худудий бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари
(кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Инспекция, Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)
орқали техниканинг эгаси сўровномаси асосида Инспекция томонидан техникалар давлат
рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилади.
6. Инспекция томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб этиладиган қишлоқ
хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналари
турларининг рўйхатида назарда тутилган барча турдаги техникалар давлат рўйхатидан
ўтказилади.
7. Техниканинг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий-
ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги 80-сон
қарори билан тасдиқланган «
Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги
тўғрисидаги умумий техник регламент
»  (кейинги ўринларда Техник регламент деб аталади),
шунингдек, техника хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос
келиши лозим.
8. Техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари тўлов
олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
9. Техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекция томонидан қуйидаги ҳолатларда
амалга оширилади:
а) Янги техника олинганда;
б) техникалар «эркин муомилага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилган
кундан сўнг 10 иш кунида;
в) техниканинг эгаси ўзгарганда;
10. Техникани ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлари
бўлмаган тақдирда тижорат билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар техникани
белгиланган тартибда ўз номларига рўйхатдан ўтказишлари шарт.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling