Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
12
а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — идентификация ID карта (фуқаролик
паспорти) («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали
электрон тарзда олинади);
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида
гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг
рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги
маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги
томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур
фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички
ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги белгиси
қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон
Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини
тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи
ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
б) жисмоний шахснинг вакили учун:
нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг вакили ваколатларини
тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи
ҳужжат;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг 
«а» кичик бандида 
кўрсатилган
ҳужжатлар);
в) юридик шахслар учун:
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
(«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда
олинади);
юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан
тасдиқланган (муҳри мавжуд бўлган тақдирда) юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи
ишончнома;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг 
«а» кичик бандида 
кўрсатилган
ҳужжатлар).
24. Техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи
ҳужжатларга қуйидагилар киради:
нотариус томонидан тасдиқланган шартнома (олди-сотди, айирбошлаш, меросга бўлган
ҳуқуқ, васиятнома, ҳадя, рента ва бошқалар) («Нотариус» ахборот тизимидан интеграциялашув
платформаси орқали электрон олинади);
суднинг қарори;
ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилоти (техникани ишлаб чиқарувчи корхона,



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling