Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш
project.gov.uz
22.10.2022 15 йиғилган бўлса; д) техникага ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга техника ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда; е) техниканинг рақамланган агрегати қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда. Мазкур банднинг «д» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда Инспекция томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади. 32. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 33. Техниканинг эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техниканинг эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 34. Техниканинг эгаси техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 2-§. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш 35. Техникани қайта рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 36. Техниканинг эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 37. Техниканинг эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 7 ва 7-а-иловаларга мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 38. Техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун техниканинг эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: Техниканинг эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 7 ва 7-а-иловалардаги намуна) сўровномаси; техниканинг эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат; техникани техник паспорти ёки техник гувоҳномаси; техникани қайта рўйхатдан ўтказишга асос бўлувчи ҳужжат; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling