Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш ҳамда уларга давлат рақам белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш тартиби
project.gov.uz
22.10.2022 17 47. Техниканинг эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техниканинг эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 48. Техниканинг эгаси техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. 3-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш ҳамда уларга давлат рақам белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш тартиби 49. Инспекция ходими техниканинг эгаси ёки унинг вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, техниканинг тури, русуми, ДРБ, идентификацион, шасси (рама) ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келишини кўрикдан ўтказиб солиштиргандан кейин техникани давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказади ёки ўтказишни рад этади. 50. Техникани давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказиш 2 иш кунида кўриб чиқилади, бунда Инспекциянинг техника ҳолатини назорат қилиш инспектори мазкур Регламентнинг 22 ва 38-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганлигини кўриб чиқади ва техникадаги маълумотлар сўровномада қайд этилган маълумотларга мувофиқ эканлигини кўздан кечириб техник кўрикдан ўтказади. Бунда техниканинг эгаси Инспекцияга техникани техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиши шарт. Шунингдек, техникани давлат рўйхатидан ўтказишда қўшимча маълумот олиш талаб этилган тақдирда, ушбу масалалар бўйича келиб тушган аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади. 51. Техника техник кўрикдан ўтказилиб, ҳужжатлар аслига мувофиқ ва тўлиқ бўлганда, давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилади, бунда Инспекциянинг техникани рўйхатдан ўтказиш китобига ва тегишли ахборот тизимига техниканинг агрегат рақами ва бошқа техник параметрлари ҳамда техниканинг эгаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, унинг яшаш (турар) жойи киритилади. 52. Техниканинг давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ҳамда давлат рақам белгиси Инспекциянинг техника ҳолатини назорат қилиш инспектори томонидан техниканинг эгаси ёки унинг вакилига техникани рўйхатдан ўтказиш китобига уни олганлиги тўғрисида имзо қўйилиб топширилади. 53. Техникага берилган техниканинг давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ҳамда ДРБ, рўйхатга қўйилаётган Инспекция органига топширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling