Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 16 қайта рўйхатга олиш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). 39. Техниканинг эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга мазкур Регламентнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар киради. 40. Техникани қайта рўйхатдан ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларга қуйидагилар киради: техниканинг эгаси — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлигини (ФҲДЁ органларининг маълумотномаси), шунингдек, техниканинг эгаси — юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номланиши ўзгарганлигини (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида маълумот ва юридик шахснинг бошқарув органи қарори) тасдиқловчи ҳужжат; техниканинг эгасини яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги билан паспорт, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва бошқалар); техниканинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат; техникага ўзгартириш киритиш ва уни қайта жиҳозлашни тасдиқловчи ҳужжат (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази маълумотномаси) техникани ранги ва (ёки) агрегат рақами ўзгарганлгини тасдиқловчи ҳужжат (агрегатнинг қонуний олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси), техникани таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада агрегатнинг алмаштирилганлигини ёки ранги ўзгартирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат). 41. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техниканинг эгаси маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 42. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 43. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади. Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг» тизими орқали тасдиқланади. 44. Тўлов (йиғим)лар 30-бандда келтирилган тартибда тақсимланади. 45. Инспекция томонидан давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун мазкур Регламентнинг 31-бандида кўрсатилган ҳолатлар асос ҳисобланади. 46. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling