Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
14
6-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг
биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг»
тизими орқали тасдиқланади.
30. Тўлов (йиғим)лар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича
махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,75 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини
молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Республика бюджетига;
80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
31. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни
кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан техникани давлат рўйхатига
қўйиш рад этилади:
а) мазкур Регламентда белгиланган тегишли ҳужжатлар талабгор томонидан 2 иш кунида
тўлиқ тақдим этилмаса давлат хизматларини кўрсатиш рад этилади;
б) техника хизмат муддатини ўтаб бўлгани ва фойдаланишга яроқсизлиги туфайли
ҳисобдан чиқарилган бўлса;
в) техника конструкциясига киритилган ўзгартиришлар техник тартибга солиш соҳасидаги
норматив ҳужжатлар талабларига, техника хавфсизлигини таъминлаш нормаларга жавоб
бермайдиган бўлса;
г) техник регламентга мос бўлмаган эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрланган ва



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling