Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби 1-§. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
project.gov.uz
22.10.2022 11 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий ва бошқа ҳамда Транспорт вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатга олинадиган техникалар. 17. Техникаларни давлат рўйхатидан ёхуд қайта рўйхатдан ўтказишда Инспекция томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади. Техник кўрикдан ўтказишда техниканинг тури, русуми, ДРБ, идентификацион, шасси (рама) ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши солиштирилади. 18. Марказ, ЯИДХП ва Инспекция ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади. 2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби 1-§. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш 19. Техникани давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари мазкур Регламентга 4- иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 20. Техниканинг эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 21. Техниканинг эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 5 ва 5-а-иловаларга мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 22. Техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун техниканинг эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: техниканинг эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 5 ва 5-а-иловалардаги намуна) сўровномаси; техниканинг эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат; техниканинг аввалги эгасига берилган техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги техник паспорти ёки техник гувоҳномаси; техникага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). 23. Техниканинг эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling