Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 13 унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) томонидан бериладиган ҳисобварақ-фактура ҳамда махсус бланкдаги «Ҳисоб-маълумотнома»; Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда техникага эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг қарорлари; юқори турувчи давлат органининг техникани бир тизим ичида текинга бериш тўғрисидаги қарори (буйруғи, фармойиши); юридик шахснинг юқори турувчи бошқарув органининг юридик шахснинг устав жамғармасига техникани киритиш тўғрисида ёки шу юридик шахснинг иштирокчисига (таъсисчи, аъзо) юридик шахснинг техникани дивиденд сифатида тўлаш тўғрисидаги қарори (иштирокчилар, таъсисчилар, аъзолар) умумий йиғилишининг баённомаси ёки ягона иштирокчининг қарори); эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган божхона юк деклорациясининг электрон нусхаси (Давлат божхона қўмитаси ахборот тизимидан интеграциялашув платформаси орқали электрон олинади); шахснинг техникани оммавий ўйинда (лотереяда) ютганлигини тасдиқловчи ҳужжат; давлат органининг техникани мукофот (ҳадя) сифатида тақдим этганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси. Мулк ва бошқарув шаклидан қатъи назар барча техникаларнинг олди-сотди шартномалари нотариал идоралар орқали амалга оширилади. 25. Тугатилган юридик шахснинг техникалари янги ташкил этилган юридик шахснинг устав жамғармасига ўтганда, техникани давлат рўйхатига олишда унинг ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжатга — юридик шахснинг устави ёки таъсис шартномаси киради. 26. Техника суд қарори асосида мусодара қилинганда, етказилган зарарни қоплашга қаратилганда, бошқа шахс ёки давлат эгалигига ўтказилганда давлат рўйхатидан ўтказиш суд қарори ёки аукцион натижалари тўғрисидаги баённома асосида амалга оширилади. Техниканинг рўйхатда туриш жойини ўзгартиришга олиб келадиган техниканинг эгасини яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши муносабати билан техникани давлат рўйхатидан ўтказишда, мазкур Регламентнинг 24-банди бешинчи хатбошида келтирилган техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди. 27. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техниканинг эгаси маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 28. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 29. Техникаларни давлат рўйхатидан ёхуд қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) ушбу Регламентга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling