Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
107
ишлаб чиқариш хоналари;
техник кўрикдан ўтказилиши кутилаётган ва тугалланган техникалар учун майдон;
хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.
4. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида техникалар ҳаракатини ташкил этиш учун
қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
сунъий ёритиш чироқлари;
қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальт-бетонли ёки цемент-бетонли) бўлган
кириш йўли, майдони;
периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.
5. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи
олдида ишлаб чиқариш-техника базасининг иш режими ва техник кўрикдан ўтказиладиган
техникаларнинг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборот стенди ўрнатилган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш-техника базаси биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7
метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида «Traktor texnik ko‘rigi» ёзуви бўлган пешлавҳа
ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.
6. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ва унга кириш-чиқиш жойларига видеокузатув
камералари ўрнатилган бўлиши керак.
7. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб
техникаларнинг ҳаракати қуйидаги талаблар ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши зарур:
техникаларнинг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;
техникаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;
ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида техникаларнинг рухсат этилган ҳаракат
йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.
8. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари
билан жиҳозланган бўлиши керак.
9. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди майдонининг юзаси текис, унда сув қувурлари
ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.
10. Ишлаб чиқариш-техника базасига кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб техникаларнинг
ҳаракатланиши барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган схема
ҳудудида ишлаб чиқариш-техника базаси жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Йўлнинг кенглиги 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
11. Техник кўрикдан ўтишни кутаётган ва ўтган техникаларнинг жойлаштириш учун
майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган техниканинг габарит ўлчамлари ва техник
кўрик линиясининг камида бир соатлик ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган миқдордаги
техникаларнинг техник кўрик линияси майдонида айнан бир вақтда бўлиши эътиборга олиниши
керак.
12. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги
майдон 70 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling