Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 104 72. Ҳайдовчи ўриндиғидан кўришни чеклайдиган, ойнанинг шаффофлигини ёмонлаштирадиган, шикастланиш хавфини келтириб чиқарадиган қўшимча нарсаларни ўрнатиш ёки қопламаларни қўллашга йўл қўйилмайди. 73. Машина двигателини ишга тушириш учун ишлатиладиган аккумуляторларни, шунингдек, электр юритмали машиналарнинг аккумуляторларини, кучланиши, вазни ёки ўлчамлари ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим етилганидан фарқ қиладиган аккумуляторларга алмаштиришга йўл қўйилмайди. 74. Конструкцияда кўзда тутилган, машина ишчи қисмларининг ўз-ўзидан ишга тушиб кетишига тўсқинлик қиладиган қурилмалар ишлашга яроқли бўлиши керак. 75. Ишчи органлар юритмасининг сақловчи муфтаси соз ва ростланган бўлиши керак. 76. Конструкцияда кўзда тутилган, машина ишчи қисмлари фавқулодда ишлашдан тўхтатиш қурилмаси ишга яроқли бўлиши керак. 77. Конструкцияда кўзда тутилган, статик электр зарядни олишга мўлжалланган қурилма ишга яроқли бўлиши керак. 78. Машина айланувчи қисмларининг дисбаланси ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган қийматларидан ошиб кетишига йўл қўйилмайди. 79. Ўзиюрар машиналар фавқулодда тўхташ белгиси билан жиҳозланиши лозим. 80. Техникаларнинг орқа томонида давлат рақам белгиси ўрнатилиши керак. Давлат рақам белгиси текис вертикал юзада ўрнатилиши, бунда давлат рақам белгиси конструкция элементлари билан тўсилмаслиги, давлат рақам белгиси эса ташқи ёритиш ва ёруғлик сигналларини тўсмаслиги ҳамда ён габаритдан чиқиб турмаслиги керак. Давлат рақам белгиси машина симметрик ўқи бўйича ёки машина ҳаракатланиш йўналиши бўйича ундан чап тарафда ўрнатилиши керак. 81. Тиркамалар билан ишлаётган 1,4 ва ундан юқори синфдаги ғилдиракли тракторларда «Автопоезд» белгиси ўрнатилиши керак. 82. Максимал конструктив тезлиги 30 км/с дан катта бўлмаган ўзиюрар техникаларда “Секин юрувчи транспорт воситаси” белгиси ўрнатилиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling