Лойиҳа матни 67027-(69933)


-§. Ташқи ёритиш мосламалари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

5-§. Ташқи ёритиш мосламалари
23. Ёритиш мосламалари ва ёруғлик сигнализациясидан фойдаланиш қуйидагича
аниқланади:
а) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари учун - ГОСТ 32431-2013
(ИСО 16154: 2005) 3.2-3.12-бандлари «Давлатлараро стандарт. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги учун
машиналар. Умумий фойдаланиш йўлларида ҳаракатланиш учун ёритиш ва ёруғлик сигнализация
мосламаларини ўрнатиш» асосида;
24. Ёритиш мосламаларида емирилган нур ёйгичлар ёки уларнинг мавжуд эмаслиги ёки
ушбу ёруғлик прибори турига мос келмайдиган нур ёйгичлар ва лампалар ишлатилишига йўл
қўйилмайди.
25. Тормоз сигналлари (асосий ва қўшимча) ишчи ва фавқулодда тормоз тизимларини
бошқариш воситаларига таъсир қилганда, ёниши ва доимий режимда ишлаши керак.
26. Олд томонда қизил нурли ёритгичлар ёки қизил рангли нур қайтаргичларни, орқа
томонда – оқ рангдаги, орқага юриш чироқлари ва давлат рақам белгисини ёритгичлардан
ташқари оқ рангдаги ёритгичларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
27. Йўлларни қуриш, таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни
бажарадиган техникаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги йўлларда соатига 20 км ва ундан
кўпроқ тезликда ҳаракатланадиган ва кенглиги 2,55 метрдан ошадиган техникаларда сариқ ёки тўқ
сариқ рангли махсус ёруғлик сигналлари (милтилловчи маёқлар) ўрнатилиши керак. Милтилловчи
маёқларнинг сони ва жойлашиши уларнинг ёруғлик манбаи марказидан ўтувчи горизонтал
текисликда 360 даража кўринишини таъминлаши керак.
6-§. Олд ойна тозалагичлар ва ойна ювиш воситалари
28. Кабинаси бўлган машиналар камида битта ойна тозалагич билан жиҳозланган бўлиши
керак.
29. Қишлоқ хўжалиги, ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари учун ойна тозалагичлар ва
ювиш воситаларидан фойдаланиш «Давлатлараро стандарт. Меҳнат хавфсизлиги стандартлари


project.gov.uz

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling