Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

3-§. Рул бошқаруви
13. Рулни буриш пайтида кучнинг ўзгариши унинг бурилиш бурчаги бўйлаб бир текис
бўлиши керак. Рул кучайтиргичининг ишламай қолишига (агар мавжуд бўлса) йўл қўйилмайди.
14. Двигател ишлаётган пайтда рул кучайтиргичли тизимда рул чамбарагининг нейтрал
ҳолатдан ўз-ўзидан айланишига йўл қўйилмайди.
15. Рул бошқарувидаги умумий эркин юриш ишлаб чиқарувчи томонидан операцион
ҳужжатларда белгиланган чегара қийматларидан ошмаслиги керак ёки ишлаб чиқарувчи
томонидан ўрнатилган маълумотлар бўлмаса, қуйидаги чегара қийматлардан:
тракторлар, шу жумладан кичик ўлчамдаги ва ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари
учун - 25 даражадан ошмаслиги керак.
16. Рул колоннаси ва бошқарув механизмининг картерини маҳкамлаш қисмларининг
шикастланиши ва йўқлиги, шунингдек рул юритмаси қисмларининг ишлаб чиқарувчи томонидан
кўзда тутилмаган (операцион ҳужжатларда) бир-бирига ёки корпусга (рамкага) нисбатан
ҳаракатланиш кўрсаткичларини оширишга йўл қўйилмайди. Резьбали бирикмалар ишлаб
чиқарувчи томонидан кўрсатилган тарзда маҳкамланган ва ўрнатилган бўлиши керак. Бурилиш
тирсаклари тортқилари ва рул тортқилари бўғинлари уланишларида салт юришга йўл
қўйилмайди. Рул колоннаси ҳолатини созлаш мосламаси ишчи ҳолатига эга бўлиши керак.
17. Рул механизми ва рул юритмасида қолдиқ деформация излари, ёриқлар ва бошқа
нуқсонлар бўлган қисмлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


project.gov.uz
22.10.2022
100
18. Рул чамбарагининг (рулнинг) максимал бурилиш бурчаги фақат машина
конструкциясида кўзда тутилган қурилмалар билан чекланиши керак.
4-§. Занжирли машиналарни бошқариш механизми
19. Бурилиш муфталарини бошқариш дастаги тутқичларининг эркин юриши ишлаб
чиқарувчи томонидан рухсат этилган қийматлардан четга чиқмаслиги керак.
20. Бошқариш дастаги ўзига тўлиқ тортилганда, бурилиш йўналиши бўйича қувват
оқимининг тўлиқ узилиши таъминланиши керак.
21. Тормоз педалларининг эркин юриши ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган
қийматлардан ошмаслиги керак.
22. Тормоз педалларининг турлича эркин юришига йўл қўйилмайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling