Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
7-боб. Якунловчи қоидалар
61. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уларни сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда Инспекция томонидан амалга оширилади. Талон бланкаларини тайёрлаш харажатлари марказлаштирилган тартибда Инспекциянинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 62. Инспекция ва Тадбиркорлик субъектлари техникаларни мазкур Регламент талабларига мувофиқ ҳолда сифатли техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш учун масъул бўладилар. 63. Техника республиканинг бошқа ҳудудларида бўлганда техник кўрикдан ўтказилиш ҳудуддаги Инспекция томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 64. Инспекция, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради. project.gov.uz 22.10.2022 98 65. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инспекциянинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. 66. Техника эгаси давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 67. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-илова Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling