Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
96
кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имконияти бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш, қайта
рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг
ёзма шаклдаги аризасига кўра Инспекция ходими томонидан техника турган жойда алоҳида
транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши
мумкин.
52. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига
жавоб бермайдиган техника носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.
Техник кўрикдан ўтказишда Инспекция томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган
техниканининг, шунингдек, техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки
тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган техниканинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами
белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Инспекция томонидан
белгиланган тартибда ечиб олинади.
Бундай техника олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан
кечикмай, ушбу Регламентда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай
ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда техника хавфсизлик
талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Техника олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда
такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда
ўтказилади.
53. Маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган ёки хорижий давлатлардан импорт
қилинган техникалар истеъмолчига юклашдан ёхуд божхона органларида расмийлаштиришдан
олдин ишлаб чиқарувчи, импортчи, харид қилувчи сўровига асосан ёки назорат тартибида Техник
регламент талабларига мос эканлиги бўйича техник кўрикдан ўтказилади.
54. Юклашдан олдинги техник кўрик Инспекция томонидан, ишлаб чиқарувчи корхона
ҳудудида ёки божхона омборида ўтказилади ва унинг якуни бўйича мазкур Регламентга
8-
иловасига 
мувофиқ далолатнома тузилиб, тегишли тартибда имзоланади ва мулкдорга тақдим
этилади.
Юклашдан олдинги техник кўрикдан ўтган техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги
тўғрисидаги талон берилмайди.
55. Юклашдан олдинги техник кўрик жисмоний шахслар томонидан хориждан
келтирилаётган ва ўз эҳтиёжи учун фойдаланиладиган техникалар учун қўлланилмайди.
56. Юклашдан олдинги техник кўрик белгиланган миқдорда тўловлар асосида амалга
оширилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling