Лойиҳа матни 67027-(69933)
-боб. Инспекция томонидан техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
3-боб. Инспекция томонидан техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
28. Техник кўрик техникалар рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда: зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган project.gov.uz 22.10.2022 92 бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда; техник хизмат кўрсатиш станцияларида; инспекциянинг диагностика станцияларида; мобиль диагностика станцияларда ўтказилади. Инспекция томонидан техникалар техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғим Регламентга 2-иловага мувофиқ миқдорда ундирилади. Техникаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Инспекциянинг худудий бошқарма ва бўлимлари томонидан белгиланади. Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур. 29. Техник кўрикни ташкил этиш мазкур Регламентнинг 4-иловасидаги жадвал асосида режалаштирилади. Жадвалда техник кўрикни ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган техниканинг сони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган жадвални тузган ҳолда режалаштирилади. Жадвал юридик ва жисмоний шахсларнинг техникалари сони 10 та ва ундан ортиқ бўлганда уларнинг жойида, техника сони 10 тадан кам бўлганда жойлашган ҳудуддаги машина- трактор парки, муқобил машина-трактор парки ёки махсус майдончаларда йиғиш (жамлаш)ни назарда тутган ҳолда тузилади. Техник кўрик кунлари техника эгаларининг буюртманомалари, об-ҳаво ва ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда Инспекция томонидан белгиланади. 30. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган техникалар сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади. 31. Инспекция томонидан юридик шахсларга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади ва унга мазкур Регламентнинг 5-иловасидаги техникаларнинг техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) техникалар рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Техникаларнинг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган техникалар тўғрисидаги маълумотлар Инспекциянинг худудий бошқарма ва бўлимлари ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади. 32. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида (мобиль станцияларида) ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида иш вақтида ўтказилади. 33. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган техникалар ижарага берувчида ёхуд улар вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинган жойдаги Инспекцияда ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади. 34. Жисмоний ва юридик шахслар техник кўрик бошланишидан камида 10 иш кун олдин Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: юридик шахснинг раҳбари ёки техника бўйича масъул бўлган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик фаолияти билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling