Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 91 22. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказишда Инспекциянинг худудий бошқарма ва бўлимларини техниканинг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади: паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат; тегишли тоифадаги техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси; техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома. 23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун техниканинг эгаси ёки унинг ваколатли вакили тадбиркорлик субъектлари ходимига (операторига) мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни кўрсатади: тегишли тоифадаги техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси; техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома. Транспорт воситасининг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилади ва маълумотлар мос келган тақдирда, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишга рухсат этилади. 24. Техникани техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари ходими (оператори) томонидан белгиланган тартибда текширилади. 25. Техник кўрикка тақдим этилган техниканинг эгаси томонидан қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузиш (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқалар), техника қидирувдалиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳамда агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мос келмаса, техника йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганлигига шубҳа уйғонса, тадбиркорлик субъектининг вакили бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар бериши шарт. 26. Тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда бу ҳақида етти иш кунида Инспекцияни хабардор қилиши шарт. 27. Тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникаларни техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади ва бир кун муддатда маълумотлар «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши шарт. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling