Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
project.gov.uz
22.10.2022 88 в) нотариал идоралар, тендер комиссиялари ҳамда бошқаларга «ТМ-1» маълумотнома беришдан олдин; 7. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли техникаларнинг техник кўриги 1 январь — 31 декабрда ўтказилади. 8. Техникалар техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. 9. Техникалар Инспекция худудий бошқарма ва бўлимлари томонидан томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим Регламентга 2-иловага мувофиқ миқдорда ундирилади. Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган техникалар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлик учун йиғим ундирилади. 10. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникаларни техник кўрикдан ўтказганлик учун тўлов миқдори тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади. 2-боб. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби 11. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникалар рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ўтказилади. 12. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларни навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида белгиланади. Техника эгалари техникаларини навбатдаги техник кўрикка белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт. 13. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш: Инспекциянинг диагностика станцияларида; ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларида (кейинги ўринларда — мобиль станциялар); техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида); тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникалар). Тадбиркорлик субъектлари томонидан техникалар (жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникалар) ишлаб чиқариш-техника базасида техник кўрикдан ўтказилиши шарт. 14. Тадбиркорлик субъектларининг техник базаси (жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникалар) Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлари билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига эга бўлиши зарур. 15. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникаларни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling