Лойиҳа матни 67027-(69933)


-боб. Техник кўрикдан ўтганлигини расмийлаштириш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

6-боб. Техник кўрикдан ўтганлигини расмийлаштириш.
57. Техник кўрикдан ўтган техникаларга ушбу Регламентга 9-иловага мувофиқ шаклда
далолатнома тузилади.
Далолатномага асосан мазкур Регламентнинг
10
ва  
11-иловаларга
мувофиқ  техник
кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонга муҳр қўйилади ҳамда техник кўрикдан ўтказилган
санаси, унинг амал қилиш муддати акс эттирилган ҳолда Инспекция ходимининг имзоси билан


project.gov.uz
22.10.2022
97
тасдиқланади ва мулкдорга тақдим этилади ва Инспекциянинг «Техникалар техник кўриги»
автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб техник кўрик далолатномаси маълумотлари «Техникалар
техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиб борилади (ушбу санадан
бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган техникалардан ташқари барча техникаларга техник
кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади).
58. Техника техник кўрикдан ўтказилгандан сўнг, Инспекциянинг масъул ҳодими техник
кўрик далолатномасини тузади ҳамда уни «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган
ахборот тизимига киритади, тизим электрон тарзда Инспекция ёки Давлат хизматлари марказига
техника эгаси ёки унинг вакилини тизимга киритилган телефон рақамига техника техник
кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида СМС хабарнома шаклида, шунингдек ЯИДХП орқали
электрон шаклда юборилади.
59. Техник кўрикнинг навбатдаги муддатидан 10 иш куни аввал, «Техникалар техник
кўриги» автоматлаштирилган тизим орқали ахборот тизимига киритилиб телефон рақамига
техник кўрикдан ўтказиш вақти тўғрисида электрон СМС хабарнома юборилади.
60. Техникани техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда,
жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда Инспекциянинг худудий бошқарма ва
бўлимларига ёзма шаклда сўровнома ва ушбу Регламентнинг 
38-бандда 
кўрсатилган ҳужжатларни
тақдим этади.
Бунда Инспекциянинг худудий бошқарма ва бўлимлари Техника ҳолатини назорат қилиш
инспектори «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига носозлик
тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Носозлик бартараф этилгандан кейин техника эгаси техникани мазкур Регламент
талаблари асосида техник кўрикка тақдим этади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling