Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
102
42. Чап ва ўнг томонлар занжирларидаги занжир қисмлари сони бир хил бўлиши керак.
43. Занжир қисмларида ёриқ ва синиқликлар бўлишига йўл қўйилмайди.
44. Чап ва ўнг занжирларнинг осилиб туриши орасидаги фарқ ишлаб чиқарувчи
томонидан белгиланган қийматлардан, агар кўрсатилмаган бўлса
5 мм дан ошмаслиги керак.
8-§. Двигатель ва унинг тизимлари
45. Тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш ва бошқа дизелли ўзиюрар машиналар учун
чиқинди газлардаги зарарли моддаларнинг миқдори ва газларнинг туташи «Давлатлараро
стандарт. Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ хўжалиги
машиналари дизеллари чиқинди газларининг туташини аниқлаш нормалари ва усуллари»да
белгиланган қийматларга мос келиши лозим.
46. Дизел двигателли машиналарнинг чиқинди газларидаги зарарли моддалар миқдори
ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган талабларга мос келиши керак.
47. Дизел двигателлари таъминлаш тизимидан ёнилғи оқиши ёки томишига йўл
қўйилмайди.
48. Таъминлаш тизими ва ёнилғи идиши ёпиш қурилмалари ишчи ҳолатда бўлиши керак.
49.Двигателларнинг тутун чиқариш тизими соз ва комплект ҳолатда бўлиши керак.
9-§. Конструкциянинг бошқа элементлари
50. Тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш, коммунал ва қишлоқ хўжалиги машиналари
камида битта (чап) орқа кўриниш кўзгуси билан жиҳозланган бўлиши керак.
51. Ҳайдовчи томонида жойлашган олд ойнанинг ойна тозалагич соҳасида ёриқлар
бўлишига йўл қўйилмайди.
52. Кабина эшик қулфлари, ҳайдовчи ўриндиғини созлаш механизмлари ва қулфлаш
мосламалари, олд ойнани иситиш ва шамол йўналтириш мосламаси ишчи ҳолатда бўлиши керак.
53. Тиркама ва ярим тиркамаларнинг юк платформаси бортларини қулфлаш мосламалари
ишчи ҳолатда бўлиши керак.
54. Фавқулодда чиқиш ва уни амалга ошириш қурилмалари, кабинани ички ёритиш
чироқлари ишчи ҳолатда бўлиши керак.
55. Ўзиюрар машина конструкциясида кўзда тутилган товуш сигнали соз ҳолатда бўлиши
керак.
Товуш сигнали бошқариш органи томонидан ишга туширилганда у узлуксиз ва монотон
товуш бериши керак.
Товуш сигнали даражаси ишга туширилмаган двигателда 90-112 ДБа оралиғида бўлиши
керак. 
56. Тиркама ва ярим тиркамаларда конструкциясида кўзда тутилган орқа ҳимоя
қурилмалари ўрнатилган бўлиши керак.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling