Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Якунловчи қоидалар
project.gov.uz
22.10.2022 19 ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳноманинг янгиси беради. 60. Техникани рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда, ўғирланганда ёки йўқолганда унинг ўрнига янгиси, шунингдек, Техникани ДРБ яроқсиз ҳолга келган, бузилган, шикастланган ёки йўқолганда янги ДРБ бериш учун ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ миқдорда йиғим ундирилади. 61. ДРБлар шикастланганда, йўқолганда ёки ўғирланганда техниканинг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилгач, Инспекция томонидан янги ДРБ берилади. Дубликат берилишига йўл қўйилмайди. Рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар (техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳноманинг янгисини, янги ДРБни бериш) техниканинг рўйхатга олиш ахборот тизмига киритилади. 4-боб. Якунловчи қоидалар 62. Инспекцияда давлат рўйхатига ёҳуд қайта рўйхатга олиш учун ҳаракатларини амалга оширишга асос бўладиган ҳужжатлар беш йил, техникаларни рўйхатга олиш китоби Инспекцияда йигирма беш йил сақланади ва ушбу муддат ўтгандан кейин белгиланган тартибда давлат архивига топширилади. 63. Инспекцияга ҳужжатлар тақдим қилинганда ёки электрон мурожаат қилинганда ҳужжатлар, уларни ўрганиш ёки техник кўрик жараёнларида асли билан таққосланиши шарт. 64. Техника янги харид қилинганда, техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки техникани эгасининг доимий манзили ўзгарганда техника 10 иш кунида Инспекция рўйхатидан чиқарилиб, янги манзилда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бунда техниканинг эгаси техниканинг техник ҳолатидан қатъи назар мазкур Регламентнинг 22-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам ва бошқа иш куни бўлмаган кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади. Рўйхатга қўйишнинг муддатини бузган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ундирилади. 65. Рўйхатга қўйишнинг белгиланган муддатларини бузиш ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган техникалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади. 66. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларига давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда йўл ҳаракати қатнашчилари (тракторчи машинистлар) томонидан йўл ҳаракати қодаларига риоя этиш устидан назоратни Инспекция амалга оширади. 67. Инспекция ўз фаолиятини мустақил равишда, қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга бўйсуниши ҳамда ҳисобот бериш асосида амалга оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling