Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 59 2-§. Техникаларни ҳисобдан чиқариш 23. Техникаларни ҳисобдан чиқариш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади. 24. Техника эгаси давлат хизматидан фойдаланиш учун Инспекцияга ёки Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади, шунингдек давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 25. Техника эгаси ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Инспекция ёки Марказ ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 5 ва 5-а-иловаларга мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади. 26. Техникани ҳисобдан чиқариш учун техника эгаси ёки унинг вакили Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади: а) расмийлаштирилган божхона юк декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан техника товар сифатида четга чиқарилганда уни ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: техника эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 5 ва 5-а-иловалардаги намуна) сўровномаси; техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат; техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва ДРБ; тақиққа олинган бўлса, тақиққа олдирган идоранинг тақиқдан чиқариш тўғрисидаги хати (ахборот тизимида тегишли идора томонидан тақиқдан чиқарилганлигини қайт этилганлиги); расмийлаштирилган божхона юк декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан техника товар сифатида четга чиқарилишини асословчи ҳужжати; ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади). б) Техника кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланганда уни ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: техника эгаси ва унинг вакилини (Регламентга 5 ва 5-а-иловалардаги намуна) сўровномаси; техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат; техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва ДРБ; техникани кейинги фойдаланувга яроқсиз деб топиш ва уни ҳисобдан чиқариш учун: юридик шахслар учун - қарор, буйруқ, баённома ва далолатнома; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling