Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 58 молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи – Республика бюджетига; қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи – Республика бюджетига; 80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 19. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан техникани давлат рўйхатидан чиқариш рад этилади: а) мазкур Регламентда белгиланган тегишли ҳужжатлар талабгор томонидан 2 иш кунида тўлиқ тақдим этилмаса давлат хизматларини кўрсатиш рад этилади; б) техникага туширилган идентификация тамғасининг яширилиши, сохталаштирилиши, ўзгартирилиши, йўқ қилиниши аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга техника ва агрегат рақамларининг номувофиқлиги аниқланганда; в) техника, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда; г) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ техниканинг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда (талабгор томонидан 2 иш кунида тақиқга олдирган ёки уни ёки унинг хатлаб қўйган идоранинг тақиқдан ечиш тўғрисидаги ҳужжати тақдим этилмаганда); д) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят ишида ашёвий далил сифатида эътироф этилганда; е) васийлик ва ҳомийлик органининг ёки белгиланган ёшга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз техника эгасининг қонуний вакилларининг рухсати бўлмаганда; ё) лизинг берувчининг розилиги мавжуд бўлмаганда — лизингга тақдим этилган техникалар учун. 20. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 21. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 22. Техника эгаси техникани давлат рўйхатидан чиқариш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида Инспекцияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга электрон шаклда юборилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling