Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
90
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
шовқинни ўлчаш приборига;
зарур компьютер техникасига.
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ
бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.
17. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника
базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Регламентга
 3-иловага
мувофиқ белгиланади.
18. Техникаларни техник кўрикдан ўтказишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки
диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари,
диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни
муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.
19. Тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача
қувватга эга техникаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Инспекцияни
яратилган шароитлар мазкур Регламент талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга
тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Тадбиркорлик субъектларининг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тадбиркорлик субъектлари уставининг нусхаси;
техникаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик
жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базаси Ўзбекистон аккредитация маркази
давлат унитар корхонаси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
20. Мазкур Регламентнинг
19-бандига
мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар
Инспекциянинг худудий бошқармалари томонидан уч кундан кўп бўлмаган муддатда ўрганилиб,
камчиликлар бўлмаган тақдирда Инспекцияга тақдим этилади.
Инспекция тақдим этилган ҳужжатлар асосида тадбиркорлик субъектини жисмоний
шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга техникаларни техник кўрикдан ўтказиш
учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини юритиш реестрига
киритиб, Инспекциянинг расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик
субъектини хабардор қилади.
Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли бўлган 100 от кучигача қувватга эга
техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик
субъектлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида юритилади.
21. Тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Регламентнинг
19-бандида 
кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда
нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, Инспекциянинг худудий
бошқармалари икки иш кунида тадбиркорлик субъектларига мавжуд камчиликларни бартараф
этиш тўғрисида хабар беради.
Тадбиркорлик субъектлари мазкур Регламентнинг 
19-бандига 
мувофиқ Инспекциянинг
худудий бошқармаларига такроран хабарнома юбориш ёки Инспекциянинг мансабдор
шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига
эга.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling