Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

ўзиюрар машиналар — ўзининг ҳаракатлантирувчи қурилмасига эга қишлоқ хўжалиги,
мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари;
махсус майдонча — техникаларни кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолатларда тегишли ўлчов


project.gov.uz
22.10.2022
87
асбоб-ускуналаридан фойдаланиш имкониятига эга майдон;
техник кўрик далолатномалари  — мавжуд техникалар сони ва улар ҳақидаги
маълумотларни ўз ичига олган шакл;
техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон бланкаси — ҳар йили техник
кўрик натижасига кўра ҳар бир техника учун бериладиган, махсус ҳимояланган бланка;
техник паспорт  — трактор, тиркама ва ўзиюрар техникалар учун бериладиган,
техникаларнинг эгаси, номи, русуми, заводи, двигатель, шасси ва бошқа рақамлари қайд
этиладиган махсус ҳимояланган ҳужжат;
техник гувоҳнома  — агрегат, машина, механизм ва ускуналар учун бериладиган,
уларнинг эгаси, номи, русуми ва зарур рақамлари қайд этиладиган ҳужжат;
техникаларни юклашдан олдин техник кўрикдан ўтказиш — техникаларнинг умумий
техник регламент ва давлат синови натижаларининг ижобий кўрсаткичларига мослигини кўриб
чиқиш.
4. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари
ва қоидаларига риоя этилиши бўйича самарали назоратни ташкил этиш;
техникалар техник ҳолати ва ускуналари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
ва  Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган
«
Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник
регламент
» ва мазкур регламентнинг 1-иловасида келтирилган «Қишлоқ хўжалиги, мелиоратиция
ва йўл-қурилиш техникалари (параметрлари)ни техник кўрикдан ўтказишга доир талаблар»
асосида ҳамда стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқлиги баҳолаш;
техникаларнинг сонини, ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва рўйхатдан
ўтказиш бўйича бошқа маълумотларини аниқлаштириш;
техникалардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини
олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан профилактика ишларини ташкил
этиш.
5. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний
шахсларга тегишли бўлган, белгиланган тартибда Инспекция худудий бошқарма ва бўлимлари
томонидан рўйхатдан ўтказилган техникалар мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
Техник кўрикдан ўтказилган техникалар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Регламент
асосида Инспекциянинг «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига
киритиб борилади.
6. Инспекция томонидан техникалар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан
ўтказилиши керак:
а) ишлаб чиқарилган йилидан, фойдаланиш ёки фойдаланмаслик, яроқли ёки
яроқсизлигидан қатъи назар, барча турдаги техникалар — бир йилда бир марта;
б) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи
назар, уларни Инспекцияда давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда,
вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда, ҳисобдан ҳамда рўйхатдан чиқарилишидан олдин;



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling