Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
95
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан техникани техник кўрикдан
ўтказиш рад этилади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
техникани 2 иш кунигача техник кўрикка тақдим этилмаган тақдирда, сўровнома 10 иш
кунигача кўриб чиқилиши мумкин;
техника эгаси томонидан 10 иш кунида техникани техник кўрикка тақдим этилмаса, унинг
сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади;
38-бандда келтирилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик.
44. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
45. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай
босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Техника эгаси давлат хизматларидан фойдаланишдан бош
тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси
қайтарилмайди.
46. Техника эгаси техникани мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун давлат
хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази
ходими томонидан тўлдирилиб, аризачи томонидан тасдиқланганидан сўнг 30 дақиқа ичида
Инспекцияга электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Инспекцияга
электрон шаклда юборилади.
5-боб. Техник кўрикни ўтказиш
47. Техникани техник кўрикдан ўтказиладиган жойи ва вақти Инспекция томонидан
белгиланади.
Техникалар навбатдаги техник кўрикка Инспекция томонидан белгиланган жойларга
тасдиқланган муддатдан кечиктирмасдан, техника эгаси томонидан етказилиши шарт.
48. Инспекция ҳодими техниканинг техник кўрикдан ўтказишда дастлаб техникани
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспорт ёки техник гувоҳнома) кўрсатилган
маълумотларга техника тури тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами
белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг
мувофиқлигини текширишдан бошланади.
Шундан сўнг мазкур Регламентнинг 15 ёки 16-бандларида келтирилган махсус диагностик
воситалар ёрдамида техник кўрикдан ўтказилади.
49. Ҳар қайси техниканинг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар, стандартлар
талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан
текширилади.
50. Тиркамалар ва ярим тиркамалар техник кўрикдан алоҳида турган ҳолатида ҳам
ўтказилади.
51. Жисмоний шахснинг техникасини (носозлиги ёки бошқа сабаблар туфайли) техник



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling