Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 94 белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси)ни; техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни. 39. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, техника эгаси маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 40. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил (расмийлаштирилган ишончнома), билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 41. Техникаларни мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғим ушбу Регламентга 2-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Давлат хизмати кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг» тизими орқали тасдиқланади. 42. Тўлов (йиғим)лар қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи – Республика бюджетига; қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 11,75 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи – Республика бюджетига; қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи – Республика бюджетига; 80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 43. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling