project.gov.uz
22.10.2022
106
белгиланган муддатларда техник кўрикка тақдим этилмаган ҳамда муайян носозлиги
туфайли қайта техник кўрикка тақдим этилган техникалар учун белгиланган тўлов ставкасининг 2
баробари миқдорида йиғим ундирилади;
насос станцияларидаги, дон ва пахта тозалаш корхоналаридаги ҳар бир машина, агрегат
учун алоҳида тўлов ундирилади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-
қурилиш техникаларини техник кўрикдан
ўтказиш бўйича давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-илова
Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника
базаси жойлаштириладиган
хона ва майдонларга доир
талаблар
1-§. Умумий қоидалар
1. Ушбу Талаблар Инспекция диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа
ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган техник хизмат кўрсатиш станциялари,
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан техникаларни техник кўрикдан
ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси (лабораториялар) (кейинги
ўринларда — ишлаб чиқариш-техника базаси) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг
параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.
2. Ишлаб чиқариш-техника базаси белгиланган тартибда техник жиҳатдан
малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, техникаларнинг техник ҳолатини техник жиҳатидан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил
этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан
таъминланган бўлиши зарур.
2-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ҳудудига доир талаблар
3. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудининг ўлчамларида қуйидаги мажбурий
элементларни жойлаштириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |