Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
103
57. Трактор тиркама ва ярим тиркамалари ишга яроқли хавфсизлик мосламалари (занжир,
трос) билан жиҳозланган бўлиши керак. Хавфсизлик занжирларининг (тросларининг) узунлиги 
узунлиги тортиш мосламасининг синиши (бузилиши) ҳолатида тиркама боғлаш ҳалқасининг йўл
юзасига тегишига йўл қўймаслиги керак.
58. Тиркамалар (бир ўқли тиркамалар бундан мустасно) тортиш мосламасини улаш ва
ажратишни осонлаштирадиган ҳолатда тортувчи боғловчи ҳалқани ушлаб турадиган қурилма
билан жиҳозланган бўлиши керак.
59. Тиркама боғичининг ёки тиркама тортиш мосламасининг тиркама бўйлама
симметриясига нисбатан ҳолатини бузадиган деформацияланган, тиркама ёки тиркама
тортмасининг синиши, ёриқлари ва бошқа кўринадиган шикастланишлари бўлишига йўл
қўйилмайди.
60. Тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш, ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари,
тиркамалар ва ярим тиркамалар камида 2 та ўз-ўзидан юриб кетишга қарши ғилдирак таянчлари
билан жиҳозланган бўлиши керак.
61. Ўзиюрар машиналар камида 2 литр ҳажмли камида битта кукун ёки хладонли ёнғинга
қарши восита билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ёнғин ўчиргич муҳрланган бўлиши ва унда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳамда
текшириш вақтида муддати ўтмаган бўлиши керак.
62. Аккумуляторлар батареялари, ўриндиқлар, шунингдек ўт ўчириш мосламалари ва
тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш техникаларидаги биринчи тиббий ёрдам тўплами
конструкцияда назарда тутилган маҳкамлаш мосламаларига маҳкам ўрнатилиши керак.
63. Ғилдиракли тракторлар ва машиналар ғилдирак қанотлари билан жиҳозланган бўлиши
керак. Ушбу қурилмаларнинг кенглиги ўрнатиладиган шиналарнинг кенглигидан кам бўлмаслиги
керак.
64. Машиналар дизайнида кўзда тутилган лойдан ҳимоя қилувчи фартук ва сачратгич
ҳимоя воситаларининг йўқлигига йўл қўйилмайди.
65. Ҳаракат пайтида ярим тиркама таянчларининг ўз-ўзидан тушишига йўл қўймаслик
учун мўлжалланган транспорт позицияси қулфлари ишлайдиган бўлиши керак.
66. Двигател, узатмалар қутиси, борт редукторлари, кўприклар, муфта, аккумулятор,
совутиш ва кондиционер тизимлари ҳамда қўшимча равишда ўрнатилган гидравлик
қурилмаларидан ёғлар ва ишчи суюқликларнинг оқиб чиқишига йўл қўйилмайди.
67. Ўзиюрар машинанинг конструкциясида кўзда тутилган, узатма қўшилган ҳолатда
двигателни ишга тушириш имкониятини истисно қиладиган қурилма ишлайдиган бўлиши керак.
68. Машиналарнинг ҳаракатланувчи бирикмаларида силжишнинг ортиқча қийматларига
йўл қўйилмайди.
69. Машинанинг ҳаракатланувчи (айланувчи) қисмлари (карданли, занжирли, тасмали,
тишли узатмалар ва ш.к.) ҳимоя қоплами билан тўсилган бўлиши керак.
70. Кабина, двигател, компрессор, қоплама, ишчи органлар ва бошқа конструктив
элементларни маҳкамлаш жойларининг бўшашишига йўл қўйилмайди.
71. Машинанинг ишчи органларни бошқарув дастаклари белгиланган позицияларда
ишонарли маҳкамланадиган бўлиши керак.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling