Лойиҳа матни 68050-(70689)
Download 275.89 Kb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 68050-(70689)
project.gov.uz
18.11.2022 4 диссертациялар илмий натижаларини эълон қилиш тавсия этилган миллий ва халқаро журналлар рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилиниб, фан тармоқлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда журналлар илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан мустақил равишда тан олиниши йўлга қўйилади; диссертация тадқиқотлари натижаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётга жорий қилинган ишлар ҳамда уларнинг иқтисодий/ижтимоий самараси тўғрисидаги маълумотларни улар жорий қилинган ташкилотлар ҳамда бўйсунувига кўра тегишли вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳар хокимликлари веб-сайтида эълон қилиш жорий этилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно); барча фанлар бўйича профессор илмий унвонини олиш учун якка муаллифликда монография (ёки якка ва жамоавий тарзда монография) чоп этиш жорий қилинган ҳолда, ижтимоий-гуманитар фанлар буйича фан доктори (DSc) илмий даражаси диссертацияси бўйича монография эълон қилиш бекор қилинади; талабларнинг ягоналигини таъминлаш мақсадида талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати берилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ҳамда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари томонидан тасдиқланган аттестация ишлари ОАК томонидан мониторинг қилиб борилади. 4. Синов тариқасида уч йил муддатга 2023 йил 1 январдан бошлаб: жамиятни маънавий юксалтириш ва таълим-тарбия жараёни сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этган тарих, фалсафа, филология, юридик, архитектура, санъатшунослик, педагогика ва психология фанлари бўйича талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари мустақил тасдиқлаш ваколати олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга; илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар кенгашларига берилсин. 5. ОАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ва илмий ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 январдан бошлаб олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёнини рақамлаштириш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширишни таъминласин: илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва диссертация ҳимояси билан боғлик бўлган барча ҳужжатларни фақат диссертация бажарилган олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизими асосида талабгорнинг иштирокисиз ташкил қилиш; илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар қошидаги илмий семинарларда ва илмий кенгашларда диссертациялар муҳокамасида изланувчи билан жонли учрашувни камида 90 фоизга қисқартирган ҳолда муҳокама жараёнини тўлалигича рақамлаштириш асосида ташкил қилиш; фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларида ҳамда доцент, катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларида тасдиқлангани ҳақидаги диплом ва аттестатларга индивидуал QR-кодларни жорий қилган ҳолда маълумот берувчи хизматни Ягона интерактив давлат хизматлар порталига интеграция қилиш; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling