Лойиҳа матни 68050-(70689)
Download 275.89 Kb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 68050-(70689)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПРАВОВЫХ АКТОВ Проект ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини
project.gov.uz 18.11.2022 1 ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО- ПРАВОВЫХ АКТОВ Проект ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида PQL-1838/22-2 Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида илм-фаннинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш ва сифатини ошириш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнда таълим ва илм-фан соҳаларида амалга оширилаётган сифат ўзгаришларига монанд равишда олий таълимдан кейинги таълимни янада ривожлантириш ва илғор жаҳон амалиётига мослаштириб бориш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига ваколатли давлат органи фаолиятини такомиллаштириш ҳамда айрим ваколатларини олий таълим ва илмий ташкилотлар, илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга бериш, шунингдек илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлашда уларнинг мустақиллик даражасини ошириш, фаолиятда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, аттестацияси тизимини рақамлаштириш даражасини янада ошириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Самарали илмий фаолиятни рағбатлантириш, иқтидорли ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш сифатини янада ошириш, олий таълим ва илмий ташкилотларнинг академик мустақиллигини таъминлаш, аттестация жараёнини рақамлаштирган ҳолда устувор даражада ташкил қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш мақсадида: 1. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш ҳамда уни илғор жаҳон амалиётига мослаштириб бориш бўйича қуйидагилар амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин: самарали илмий фаолиятга муносиб шарт-шароитлар яратиш, айниқса, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, диссертациялар сифати ва самарадорлигини кескин кўтариш мақсадида 2017 йил 1 июлдан бошлаб диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини беришни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизимининг амалиётга жорий этилгани; олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги амалдаги математика, физика, кимё, биология, техника ва иқтисодиёт фанлари йўналишидаги тегишли илмий даражалар берувчи Download 275.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling