Лойиҳа матни 68050-(70689)


Download 275.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana23.12.2022
Hajmi275.89 Kb.
#1049507
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лойиҳа матни - 68050-(70689)

project.gov.uz
18.11.2022
2
илмий кенгашга талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларида
мустақил тасдиқлаш ваколати берилгани;
педагогика фанлари йўналишларида талабгорларни илмий унвонларда мустақил
тасдиқлаш ваколати Тошкент давлат педагогика университети, «Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети ҳамда
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига берилгани;
олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий
давлатларнинг рўйхати ҳар йили ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган халқаро рейтингларда
биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори
(PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон
Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олиниши йўлга қўйилгани;
халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим
ташкилотларида олинган профессор, доцент, катта илмий ходим ва уларга тенглаштирилган
бошқа илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатлар олий таълим ва илмий ташкилотлар
кенгашларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикасида қўшимча экспертиза ўтказмасдан
ва бошқа синовларсиз тўғридан-тўғри тан олинишига рухсат берилгани;
бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD)
ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий
натижаларни амалиётга тадбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини
мустақил ҳолда бериш ваколати тажриба тариқасида Ўзбекистон миллий университетига
берилгани;
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олий малакали илмий ва илмий-
педагог кадрлар аттестацияси жараёни рақамлаштирилиб, ахборот тизимлари «Давлат фуқаролик
хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплексига интеграция
қилингани;
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича диссертациялар
матнини бир вақтнинг ўзида кўп тилларга (ўзбек, рус, инглиз ва бошқалар) ўгирган ҳолда уларни
солиштириш имкониятига эга бўлган кўчирмачиликни аниқлаш дастурий-ахборот тизимининг
амалиётга жорий этилгани.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси (кейинги ўринларда – ОАК), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг қуйидаги
таклифларига розилик берилсин:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва шартномалари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда
мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида хорижий олий таълим муассасалари томонидан
берилган илмий даражалар тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизадан
ўтказмасдан) тан олиш;
диссертация тайёрламасдан олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан
нашр этилган якка муаллифликдаги монография тақдимномаси муҳокамаси асосида илмий
даражалар берувчи илмий кенгаш қарорига кўра фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини 
бериш;
диссертация тайёрламасдан аниқ вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ишланмалар, ички



Download 275.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling