Лойиҳа матни 68050-(70689)
Download 275.89 Kb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 68050-(70689)
project.gov.uz
18.11.2022 5 илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда тасдиқланган аттестация ишлари мониторинги бўйича ягона ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш; илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ягона портали орқали илмий кенгашлар фаолияти ва илмий кенгашлар аъзоларининг ҳимоя жараёнидаги фаоллиги электрон мониторингини йўлга қўйиш. 6. ОАК «Ўзархив» агентлиги билан биргаликда илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда ҳимоя қилинган диссертациялар ҳамда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари томонидан берилган илмий унвонларнинг аттестация ишлари электрон архивини шакллантирсин ҳамда ўрнатилган тартибда доимий сақловга топширишни ташкил қилсин. 7. ОАКнинг, жумладан қуйидаги функциялари 2023 йил 1 январдан бошлаб тегишлилигига кўра олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари ҳамда тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ваколатига ўтказилсин: илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва улар қошидаги илмий семинарларни тузиш, уларнинг таркибини ва ўзгартиришларни тасдиқлаш; илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар асосида бир марталик илмий кенгашлар тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш; фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари илмий натижалари эълон қилинадиган миллий ва халқаро илмий нашрларда чоп этиладиган мақолаларни қабул қилиш (қилмаслик); фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича тайёрланган диссертацияларни хорижий давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериш; “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус имтиҳон қабул қилиш ҳамда имтиҳонни қабул қилиш комиссияси таркиби ва имтиҳон дастурини тасдиқлаш. 8. ОАК талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган аттестация ишлари мониторингини ташкил этган ҳолда ҳар ярим йил якуни бўйича мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш кенгашига киритишни таъминласин. 9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш кенгаши томонидан мониторинг натижаларига кўра маъқулланган аттестация ишлари бўйича талабгорларга берилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) дипломлари ҳамда профессор, катта илмий ходим ва доцент илмий унвонлари аттестатлари Ўзбекистон Республикасидаги барча резидентлар томонидан бирдек тан олиниши белгилаб қўйилсин. 10. ОАК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда: а) икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва унда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таcдиқлаш назарда тутилсин: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling