project.gov.uz
18.11.2022
6
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
тўғрисидаги низом”;
“Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”, “Илмий даражалар бериш
тартиби тўғрисидаги низом”, “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом”, “Хорижий
давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисидаги
низом”;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб олий малакали илмий ва
илмий-педагог кадрлар
аттестациясига оид низомларнинг янги таҳририни амалиётга жорий этишни ташкил қилсин;
в) талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш тажрибаси
натижалари, халқаро илғор амалиёт ва мамлакатимизни стратегик ривожлантириш мақсадларидан
келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-
педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш
ҳамда соҳада институционал ўзгартиришни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини 2025
йилнинг декабрь ойига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. ОАК аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. ОАК раисига, зарурат
бўлганда, ОАК аппаратининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга
ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси
.................................................................. зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М. Мирзиёев
project.gov.uz
18.11.2022
7
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2022 йил “___” _______________ ____- сон қарорига
илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ