261
Ташкилот ходимлар мажмуасидан иборатдир. Жамоадаги ҳар бир
ходим ўз интилиш ва мақсадларига эга. Ташкилотни, жамоани бошқариш,
авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш
ходимларнинг хусусиятини
инобатга олишни талаб қилади. Шахсининг ўзига хослиги эса кўп омиллар
таъмирида шаклланади. Бу омиллар қаторида ѐшлик даври, оила муҳити ва
хатто ирсий белгилар хам ўз ўрнини топган. Ташкилот миқѐсида
турли
характерли ходимлар ягона мақсад сари уюшадилар ва раҳбарнинг асосий
вазифаси шу турли-туманликни ягона йўлда бирлаштиришдир.
Ходимларнинг хусусиятларини хисобга олиш зарурати
Шахснинг самарали фаолиятига оид методологик тамойиллардан бири
субъектнинг ташқи муҳит билан мувофиқлашган
муносабатини ташкил
этиш заруратини таъкидлайди. Бу фикрни бошқарув фаолиятига татбиқ
этсак, раҳбарнинг объективлиги, унинг ўз мақсадига эришишида муҳит
омилларини максимал даражада ҳисобга олиши устувор масала деб қаралади.
Объективлик эса – хулқнинг ташқи муҳит
талабларига мос равишда
бошқарилишидир. Раҳбар объективлик тамойилига асосланар экан, ўз
мақсадини, мавжуд интилишини ташқи муҳит
шароитлари билан
мувофиқлаштириб боради. Бу жараѐнда мақсад ўзгармайди, лекин услуб
муҳит талабларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Ташкилот доирасидаги
ташқи муҳит объектларидан асосийси ходимлар бўлиб, раҳбар ўз бошқарув
фаолиятида уларга хос бўлган индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиши
лозим. Бу жабҳадаги имкониятлардан бири
эса шахс типологиясига оид
маълумотларда ўз аксини топади. Шахс типологияси деганда, турли
индивидуал психологик хусусиятлари бўйича
инсоннинг бирон тоифага
мансублиги тушунилади. Бошқарув психологияси фани юзасидан ходимлар
типологияси қатор мезонлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Қуйида
мана шу типологиялардан бир нечтасини келтириб ўтамиз ва баѐн этилувчи
тавсифлар асосида шу тоифага мансуб ходимлар билан муносабат қуриш
хусусиятлари ҳақида тўхталамиз. Шулардан
бири темперамент типларига
оид классификациядир.