Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Педагогик ходимларнинг касбий ва ижтимоий мослашуви
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Педагогик ходимларнинг касбий ва ижтимоий мослашуви
Педагогик жамоага мослашув ишга янги келган ѐки ўзгарган меҳнат шароитларига кўникиш. Педагогик жамоага Раҳбар ходимнинг янги жамоасига қанчалик тез мослашиши, унинг самарали меҳнат фаолиятини эрта бошлаб юборишидаги асосий омил ҳисобланади. Аммо, уша жамоанинг психологик иқлими янги келган раҳбарга таъсирини кўрсатиши мумкин. Масалан, бирон-бир кишини раҳбарликка тайинланар экан, янги раҳбардан жамоа демократик ѐки автократ бошқарув услубини кутиши мумкин. Бу кутувларга мос келиш ѐки келмаслик даражаси кўп жиҳатдан янги раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни белгилаб беради. Ҳатто, ходимлар беихтиѐр, янги келган раҳбарни эскиси билан таққослаб унга тавсиф беришга ҳам мойил бўлишади. Одатда янги лавозимни таклиф этишар экан, "Бир ўйлаб кўринг", деб хайрлашишади. Таклифни қабул қилган шахснинг "ўйлаш" жараѐнини эса янги ролга ўзини чамалаш деб аташ мумкин. Агар шахс ролни қабул қила олишига кўзи етса, таклифга рози бўлади, агар бу иккиланишга олиб келса, ўзи билан ушбу рол орасида катта фарқни сезган бўлади. Шунинг учун янги лавозимга мослашишнинг сифатли ўтиши қатор тадбирларни талаб қилади. Бу соҳадаги бирламчи вазифа – ушбу ролга қўйиладиган талабларни аниқлаб 257 олишдир. Бу жараѐн қанчалик пухта ўтса, ролни қабул қилиш шунчалик осон кечиши мумкин. Сиз мактаб жамоасига ҳам мослашиб олдингиз, энди жамоанинг ички ҳаѐтига оид ўзига хос қонун, қоида ва хусусиятлар ҳақидаги билимга эга бўлишингиз керак. Айниқса янги ўқитувчи учун жамоа ичидаги содир бўлаѐтган ҳодисалар ва улар бўйсунадиган қонун-қоидаларни дастлаб бир мунча мураккаб туюлади. Раҳбар жамоа билан мулоқотда бўлар экан, уларга хос хусусиятларни билиши ва ундан бошқарув фаолиятида унумли фойдаланиши лозим. Раҳбар қандай жамоага раҳбарлик қилмасин биринчи жамоада аҳилликни юзага келтириши шарт, унинг учун қуйидаги шарт- шароит зарур: • жамоада илиқ-иссиқ кайфият уйғотиши; • жамоанинг қадриятлари, қарашларидаги ўзаро мослик шаклланиши; • адо этилаѐтган иш юзасидан ўзаро алоқанинг мавжудлиги; • қарор қабул қилишда барчанинг иштироки ва ходимлар манфаатига йўналган бошқарув услуби; • барчанинг манфаат ва қизиқишларига бир хил эътибор, жамоадаги ижтимоий тенглик ва адолат Раҳбар ушбу санаб ўтилган шарт-шароитни ривожлантириш орқали жамоа аъзолари ўртасидаги аҳилликни кучайтириши мумкин. Раҳбар учун шакллантириши зарур бўлган сифатларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим.Чунки ҳар қандай фаолият маълум ички ва ташқи зиддиятларни енгиш билан боғлиқ. Касбий такомиллашув жараѐни ниҳоятда мураккаб бўлиб, инсоннинг руҳий, ақлий ва жисмоний кучини маълум мақсадга йўналтириш асосида билим, малака ва кўникмаларни, амалий фаолият қирраларини эгаллашни талаб қилади. Мактаб раҳбари шахсий сифатлари ичида раҳбарлик фаолияти учун аҳамиятли бўлган қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Раҳбарнинг ўз қўл остидаги ходимининг ички дунѐсини тушуниши, яъни ўзини ўқитувчи ўрнига қўя олиши, унинг ҳолатини ҳисобга олиш, фикрини тинглаши, 258 қизиқиш ва ташвишларига шерик бўлиши. Бунинг учун раҳбарда юксак маданият, зарур коммуникатив малакалари ва аҳлоқий-ҳиссий сезгирлик бўлиши лозим. Раҳбарнинг касбий жиҳатдан муҳим сифатлари қаторига: принципиаллик, сиѐсий етуклик, ташкилотчилик, зийраклик, кузатувчанлик, адолатлилик, танқидни қабул қилиш маданияти, ходимларига ғамхўрлик туйғуси, ўзгаларни ишонтириш қобилияти ва бошқалар киради. Раҳбар фаолиятида шахсий сифатлар билан бирга профессионал-педагогик кўникма ва қобилиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг бу кўникмаларига: билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқ ва ташкилотчилик киради. Бугунги кундаги замонавий раҳбар ижтимоий психолог бўлмаслиги мумкин эмас. Раҳбар, хоҳ у халқаро музокараларда бўлсин, хоҳ ўз жамоасини бошқаришда бўлсин, мулоқот объектида ўзи ҳақида ижобий таассурот уйғота олиши ва бу орқали ўзгаларга таъсир ўтказиш маҳоратини ўрганиши лозим. Таълим муассасалари Рахбарининг психологик билимларга эга бўлиши, ўз навбатида педагог ходимларга ижодий соғлом муҳитни ташкил этиш билан бирга ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчини интеллектуал қашшоқлиқдан қутқариб қолади. Таълим тизимидаги ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчи ўз интилиш ва мақсадларига эга. Педагогик жамоани бошқариш, авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини инобатга олишни талаб қилади. Таълим тизимида турли характерли ходимлар ягона мақсад сари уюшадилар ва бунда раҳбарнинг асосий вазифаси шу турли-туманликни ягона йўлда бирлаштиришдир. Раҳбар ҳар бир ўқитувчи, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан бир қатор суҳбатлар олиб борар экан, демак, у педагогик билимлар тағриботчиси ҳамдир. Раҳбар жамият томонидан қуйилган талаблар билан бир қаторда ўз фаолиятида теварак-атрофидаги кишилар, мактаб маъмурияти, ҳамкасблари, ўқувчилар ва уларнинг ота- оналари ундан нималарни кутишини ҳам эсдан чиқармаслиги лозим. Психологик нуқтаи назардан раҳбар доимий равишда ўз билимларини 259 ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки раҳбар ҳамма вақт одамлар орасида бўларкан, у биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб келаѐтган ҳақиқатни ўз қарашлари буйича тўғри тушунтириб бериши лозим. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling