Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

- бошқарувнинг биринчи даражаси-жамият ривожланишининг турли 
даврий босқичларида институтлар фаолият механизмини аниқ тушунтира 
олишга қодир бўлган фалсафий, педагогик, сиѐсий, иқтисодий ва социологик 
концепцияларнинг мажмуасидан таркиб топган бошқарув назарияси; 

бошқарувнинг иккинчи даражаси-бошқарув объектларининг 
йиғиндиси, амалий билим ва кўникмаларни, аниқроқ айтганда, жамият 
тараққиѐтини таъминлаш мақсадида фундаментал илмий назарияларни 
(математика, мантиқ, психология, акмеология) қамраб олган амалий фан‖.
2
Бошқарувнинг мақсади, соҳалари, йўналтирилганлиги, қўлланиладиган 
усул ва техникаларини инобатга олган ҳолда уни умумий, хусусий, 
шошилинч, тактик ва стратегик каби турларга ажратиш мумкин. 
Бошқарув масалаларида тадқиқот олиб борган немис олимлари В. Зигерт 
ва Л. Ланг бошқарувга қуйидагича таъриф берганлар: ―Бошқарув – бу 
одамларни бошқариш ва маблағлардан фойдаланишнинг шундай 
турики, у қўйилган мақсадга инсоний, иқтисодий ва рационал равишда 
эришишни таъминлайди‖. Америкалик олим П. Друкернинг нуқтаи назари 
бўйича, ―бошқарув, бу фаолиятнинг мужассамлашмаган, оломонни 
самарали, мақсадга йўналтирилган ва ишлаб чиқарувчи гуруҳга 
2
Самаров Р. Ижтимоий тараққиѐтни таъминлашнинг назарий-амалий жиҳатлари // Ж. Муҳофаза +, 4 – сон. 
2011 (78). - Б. 4. 


252 
айлантирувчи туридир‖. 
Бошқарув даражалари, одатда учта асосий категорияларга 
бўлинади:
1. институционал босқич; 
2. бошқарув босқичи; 
3. техник босқич. 
Уларни кўриб чиқамиз
Институционал босқичда стратегик, яъни истиқбол режалар ва 
мақсадлар тузилади. Буда бошқаришнинг бошқа категорияларига қараганда 
кам сонли ҳисобланади ва ўзида юқори бўғин бошқарувчиларини: – 
вазирлар, ректорлар, компания директорлар Кенгаши раиси, генераллар ва 
бошқаларни қамраб олиши мумкин. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling