Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Педагогик жамоа психологияси. Психология соҳасида жамоани 
бошқариш психологияси бошқарув психологиясининг асосида ўрганилади. 
Бошқарув психологияси психология фанининг бошқа соҳалари билан узвий 
боғликда ўзи туплаган маълумотларни чукур ва илмий жихатдан оқилона 
таҳлил килиш имкониятига эга бўлади. Бошқарув илмининг мазмун ва 
моҳияти кишиларни ѐки жамоа мехнат фаолиятини бир жойга номлаш
бошқариш билан ҳам боғликдир. Жамоа йириклашган сари бошкарувнинг 
вазифалари 
мураккаблашиб 
боради. 
Бошкарув 
жараѐнининг 
мураккаблашуви бошқарув илмидан фойдаланиш заруриятини келтириб 
чиқаради.
Бошқарув санъат ѐки фан сифатида қачон вужудга келганлигини 
кўрсатиб ўтиш жуда мушкил. Аммо шу аѐнки, қайерда инсон фаолият 
(меҳнат) билан шуғулланган бўлса, ўша жойда бошқарув мавжуд бўлган. Бу 
жамиятни учта соҳасида яққол ифодаланган. Булар: 
Ижтимоий соҳада. Гуруҳ ва жамоаларда тартиб ва тарғиботни жорий 
этиш ҳамда назорат қилиш учун. 
Иқтисодий соҳада. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ва 
ресурсларни тақсимлаш учун. 
Мудофаа соҳасида. Душманлардан ва ваҳший ҳайвонлардан, табиат 


251 
офатлари кабилардан ҳимояланиш учун. 
Бу ҳолатни инобатга олиб, таъкидлаш мумкинки ―Бошқарув деб, 
белгилаб олинган аниқ мақсадга мувофиқ, у ѐки бу натижага эришиш учун 
институционал 
тарзда 
тартибга 
келтиришга, 
барпо 
этишга, 
такомиллаштиришга, қисқартиришга ѐки объект тузилишини ўзгартиришга 
қаратилган, субъектнинг объектга турли кўриниш ва даражаларда таъсир 
этиш жараѐнига айтилади.
Бошқарувни турли назариялар асосида таснифлаб, бир қатор 
даражаларини аниқлаш мумкин, аммо амалиѐт нуқтаи назаридан келиб 
чиққан ҳолда унинг мазмундорлигини инобатга олиб, икки даражага 
ажратиш мақсадга мувофиқ: 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling