Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Мулоқот коммуникация сифатида 
Мулоқот-бу энг аввола мулоқот иштирокчилари учун аҳамиятли бўлган 
информациялар алмашинувидир 
Мулоқотнинг барча воситалари иккита катта гуруҳ: Вербал (нутқий) ва 
новербал (нутқий бўлмаган) востиаларга ажаратилади. Кўпчилик 
олимларнинг фикрига кўра суҳбат жараѐнида нутқий мулоқот 35% дан кам 
қисмини ташкил этган ҳолда, 65% зиѐд информация новербол воситалар 
ѐрдамида узатилади. Нутқий (вербол) коммуникация орқали тоза 
информация узатилади. Новербаол коммуникация бўийча эса- мулоқот 
шеригига бўлган муносабат узатилади. 
Одамнинг новербал хулқ-атвори унинг психик ҳолати билан чамбарчас 
боғланган ва уларни ифодалаш воситаси бўлиб ҳисобланади. Новербал хулқ-
атвор асосида шахснинг ички дунѐси очилади. Мулоқот ҳамкорликдаги 
фаолиятнинг психик мазмуни шаклланиши амалга оширилади. Одамлар 
ўзининг нутқий (вербал) хулқ-атворини ўзгараѐтган шароитларга тезда 
мослаштириб олишлари мумкин, лекин тана тили (новербал намоѐн бўлиш) 
кам ўзгарувчандир.
Мулоқотнинг новербал воситаларига тананинг барча ҳаракатлари, 
овознинг интонация характеристикаси, тактил таъсир, мулоқотнинг 
макондаги ташкил этилиши кабилар киради. 
Новербал мулоқотда энг муҳимларидан бири кинесик воситалар-бошқа 
одамнинг мулоқотда ифодаловчи регулятив вазифани бажарувчи кўриш 
орқали идрок этиладиган ҳаракатларидир. Буни мимика, гавда ҳолати, имо-
ишора, нигоҳ юришда намоѐн бўладиган ифодаловчи ҳаракатлар киради. 
Информация узатишда асосий ролни мимика бажаради. Тадқиқотлар 


243 
кўрсатишича суҳбатдошнинг юзи ҳаракатсиз бўлса ѐки уни кўрмасангиз 10-
15% информация йўқотилар экан.
Мимика билан нигоҳ ѐки визуал контакт жуда чамбарчас боғлиқ. Кўз 
ѐрдамида одамнинг ҳолати тўғрисида энг аниқ сигналлар узатилади, чунки 
кўз қорачоғининг кенгайиши ва торайиши онгли назоратга бўйсунмайди.
Одамнинг юз ифодаси гавда ҳаракатларига қараганда кўпроқ онгли 
равишда назорат қилиб турилади. Шунинг учун ҳам тана кўпроқ информатив 
ҳисобланади. Гавданинг турли позалари турлича информацияларни 
ифодалайди. Масалан, ѐпиқ позалари (тикга турган ҳолатда наполен позаси; 
кукракда қўллар қовуштирилган ҳолат, ўтирган ҳолатда, иккита қўл йиакка 
тиралган ҳолат) ишончсизлик, норозилик қарши ҳаракат, танқид сифатида 
идрок этилади. 
Очиқ позалар эса (тикка ҳолатда, қўллари кафтлари юқорига қараб 
очилган, ўтирган ҳолатда қўллар эркин ташалган, оѐқлар узатилган) ишонч, 
розилик, хаирихоҳлик, психологик комфорт сифатида идрок этади. Одамнинг 
қадам ташлашаига қараб унинг эмоционал ҳолатини осанликча билиб олиш 
мумкин. Масалан. Ғазаб ҳолатида энг оғир қадам ташланади, 
хурсандчиликда-энг енгил қадам, қийиналаѐтган пайтда – бўшашган ғамгин 
қадам, мағрурланиш ҳолатида – қадамлар узинлиги энг катта бўлади.
Нутқнинг ритмик интонацион томонлари, паузалари, йиғи, ютал, кулгу 
ва бошқалар нутқий мулоқотнинг ўрнини босиши ѐки унинг таъсир
кучайишига 
ѐрдамлашиши 
мумкин. 
Психологик 
жиҳатдан 
яхши 
тайѐргарликга тайѐр одам у ѐки бу жумлани қандай ифодаланганлигига қараб 
одам томонидан қандай ҳаракат қилинишини аниқлаш мумкин.
Новербал мулоқот воситалари орасида қўл сиқиш, елкага уриб қўйиш 
каби ҳаракатлардан маълум мазмун касб этади. Биз воситалардан қандай 
фойдаланиш ва уларнинг характери мулоқот шериги мавқега, ѐшига, 
жинсига, танишлик муддатига, маданий ва миллий хусусиятларига бевосита 
боғлиқ.
Қўл сиқиш қандай амалга оширилишига қараб у устунликни (қўл 


244 
юқоридан узатилади, кафт пастга қараган), тобеликни (қўл пастдан 
узатилади, кафт юқорига қараган) ва тенг ҳуқуқликни ифодалаш мумкин. 
Мулоқот ҳар доим фазовий ташкил қилинади. Фазовий улчамлар орасида 
мулоқотга киришувчилар орасидаги масофа муҳим аҳамият касб этади.
Америкали олим Э.Холл мулоқотга киришувчилар орасидаги 
масофаларни ўрганиш натижасида бир-биридан фарқ қилувчи қуйидаги 
тўртта оралиқ масофани таклиф этади. 
-интим масофа ( 0-45 см) –энг яқин одамларнинг мулоқоти; 
-шахсий (45-120 см) –таниш одамлар билан мулоқот; 
-ижтимоий (120-360 см) – кўпроқ бегона одамлар билан мулоқот ва 
расмий мулоқот 
-оммавий (360- ва ундан юқори) – турли хил аудиториялар олдида 
чиқишлар. 
Суҳбатдошларнинг стол атрофида қандай жойлашганликлари ҳам 
мулоқот характерини белгилаб беради.
Мулоқот жараѐнида нафақат эмоционал ҳолатлар узатилади, балки 
информация узатилади. Информация мазмуни вербал ва нутқий шаклда 
узатилади. Информацияни узатиш жараѐнида унинг мазмунида қисман 
йўқотишлар содир бўлади. 
Фикр уйланилди, нутқий шаклга эга бўлди (100%) - айтилди (80%) – 
эшитилди (70%) – тушунилди (60%) – хотирада қолди (24%). 
Ушбу схемага мувофиқ бирламчи фикрнинг 4 дан 1 қисми эсда қолиши 
аниқ бўлишига қарамасдан одамлар барибир бир бирларини тушунадилар. 
Информацияни тушуниш коррекция қилиб турилади, чунки мулоқот бу 
фақатгина информация узатиш эмас балки информация алмашинуви 
бўлганлиги сабабли қайтарма алоқа ҳам ўзаро тушунишда муҳим рол
уйнайди.
Нутқий мулоқотда гапириш кўникмаси яъни, нотиқлик саноати муҳим 
ҳисобланади, чунки ўз фикрларини аниқ шакллантира олиш уларни 
суҳбатдош учун тушунарли тилда ифодалаш мулоқот жараѐнида 


245 
суҳботдошларнинг ҳатти ҳаракатларига эътибор бериш, информацияни 
суҳбатдош томонидан тўғри тушунилишини таъминлаб беради. 
Агар айтиладиган фикрлар суҳбатдошга йўналтирилган бўлмаса, у 
манолог шаклида бўлади. Манолог тарздаги мулоқотда бошланғич 
информациянинг 50% гача баъзи ҳолларда 80% гача йўқотиш бўлиши 
мумкин.
Мулоқот мувофаққияти фақат гапира олиш қобилиятига эмас, 
суҳбатдошнинг тинглай олиш қобилиятига ҳам боғлиқ. Тинглай олмаслик-
самарасиз мулоқотнинг асосий сабаби айнан шу нарса тушунмовчиликларга 
хоталарга ва муаммоларга олиб келади.
Коммуникатив малакаларнинг шаклланиши вақт ва сабр чидамни талаб 
қилади.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling