Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Очиқ зона (I)
Кўр зона (II) Яширин зона (III) Номаълум зона (IV) 239 билан муносабатлари узилиши мумкин. Умуман олганда информациянинг кўр зонадан очиқ зонага узатилиши бошқа одамлар онгини манипуляция қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин. Яширин зона (III) бу индивиднинг ўзига маълум, лекин атрофдагилардан яширилган информациялардан; қўшимча маълумотлар, малакалар, характер белгилари, хулқ-атвор манераларидан ташкил топган. У ѐки бу сабабларга кўра ушбу маълумотлар ѐ атрофдагилардан яширилади, ѐки уларни намоѐн қилишга шароит бўлмаганлиги сабабли яширилган бўлади. Номаълум зона (IV) индивид тўғрисидаги на унинг ўзига, на атрофдагиларга маълум бўлмаган маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар индивиднинг ўз ичига олади. Бу маълумотлар индивиднинг ўз шахсига хос хусусиятлари ва имкониятлари тўғрисида бўлиши мумкин. Бу маълумотлар фақат алоҳида экстремал шароитларда намоѐн бўлиши мумкин, лекин бутун ҳаѐти давомида намоѐн бўлмаслиги ҳам мумкин. Ушбу информацион маконнинг ўлчамлари мулоқот ушбу одам билан қандай ҳолатда контактлар ўрнатилиши бошланиши ѐки ўрнатилган муносабатлар ҳолатида эканлигига боғлиқ равишда ўзгариб бориши мумкин. Контактларнинг чуқурлашуви, муносабатларнинг ривожланиши очиқ маконнинг кўпайишига ва ѐпиқ маконнинг камайишига олиб келади. Одам ўзини очиқ тутса, бошқа одамлар у тўғрисида кўпроқ билиш имконига эга бўладилар бу эса ўзаро бир - бировни тушуниш имконини оширади. Ўзи тўғрисидаги информацияни онгли равишда назорат қилиш ва онгли равишда бузиш нафақат мулоқот шерикларини идрок қилинишини қийинлаштиради хатто одамнинг ўз-ўзини англашини ижтимоий айнанлашувини қийинлаштиради. Агар одам бошқалардан ѐпилиб юрадиган бўлса у ўз-ўзини ѐмон англай бошлайди. Мулоқот жараѐнида биринчи маротаба кўриб турган одам билан, ҳамда етарлича яхши таниш одам билан ўзаро муносабатга киришга тўғри келади. Бошқа одам образининг шаклланиши стереотиплаштириш орқали амалга 240 ошади. Мулоқот тажрибасига эга бўлган деярли ҳар бир катта ѐшдаги одам одамларнинг ташқи кўринишига, кийимига, гапириш манерасига ва хулқ- атворига кўра уларнинг кўпчилик ижтимоий-психологик характеристикаларини айрим психологик хусусиятларини, ѐшини, ижтимоий қатламини, касбини етарлича аниқ белгилай олади. Айнан шу нарсалар стеретипларнинг шаклланганлиги билан изоҳланади. Лекин бундай аниқлик фақат нейтрал шароитларда бўлади. Бошқа шароитларда эса деярли ҳар доим маълум бир даражадаги хатолар мавжуд бўлади. Агар муносабатлар нейтраллиги қанча кам бўлса, одамлар бир-бирларидан қанчалик манфаатдор бўлсалар, хато эҳтимоли шунчалик кўп бўлади. Мулоқотимиз биз ким билан мулоқотга киришимизга боғлиқ ҳолда сезиларли фарқли равишда тузилади. Бундай фарқ мулоқот шеригимизнинг характеристикасига боғлиқ. Мулоқот шеригини бирон-бир гуруҳга мансуб қилиш билан боғлиқ характеристикалар етарлича аниқ идрок этилади. Бошқа белги ва хусусиятлар эса маълум схемаларга асосан оддийгина қўшиб қўйилади, айнан шу ерда хатолар эҳтимоли намоѐн бўлади. Идрокнинг бу хатолари айрим омиллар: устунлик, жозибадорлик ва бизга нисбатан муносабат омилларига боғлиқ. Мулоқотга киришувчи одамлар тенг эмаслар: улар ўзларининг ижтимоий мавқелари, ҳаѐтий тажрибалари, ақлий имкониятлари ва шу кабилари билан фарқ қиладилар. Шериклар тенгсизлигида кўпинча идрокнинг тенгсизлик хатоларига олиб келадиган схемаси қўлланилади. Бу хато психологияда устунлик омили деб ном олган. Биздан бирон-бир муҳим кўрсаткич бўйича устун одам билан учрашганимизда биз уни ўзимиз билан тенг бўлган ҳолатдагига қараганда ижобийроқ баҳолаймиз. Агар биз ўзимиз бирон-бир хусусиятга кўра ундан устун одам билан учрашсак, уни етарлича баҳоламаймиз. Шу билан бирга устунлик бирон-бир ўлчамга асосан қайд қилинади, юқори баҳолаш (паст баҳолаш) эса кўпчилик ўлчамларга асосан амалга оширилади. Идрокнинг бу схемаси ҳар қандай тенгсизликда эмас, фақатгина биз учун муҳим, аҳамиятли 241 тенгсизликда ишлай бошлайди. Одамни идрок қилишда жозибадорлик омили таъсири шундан иборатки, унинг таъсири остида одамнинг қандайдир бир сифатлари бошқа одамлар томонидан юқори баҳоланади ѐки паст баҳоланади. Бу ерда хато шундаки, агар одам бизга (ташқи жиҳатдан) ѐқса, айни вақтда биз уни ақллироқ яхшироқ, қизиқарлироқ ва шу сингари тарзда ҳисоблашга мойил бўламиз, яъни унинг кўпчилик шахсий сифатларини юқори баҳолаймиз Бизга нисбатан муносабат омили қуйидагича ҳаракат қилади: бизга яхши муносабатда бўлган одамлар бизга ѐмон муносабатда бўлган одамлар бизга ѐмон муносабатда бўлган одамларга нисбатан юқори баҳоланади. Бизга нисбатан муносабат шеригимизнинг биз билан муросага келганми ѐки келмаганлилигига қараб баҳоланади. Психологлар тадқиқотларидан маълум бўлдики, бегонанинг фикри шахсий фикримизга қанчалик яқин бўлса, бу фикрни айтган одамнинг баҳоси шунча юқори бўлган. Бу қоида тескари кучга ҳам эга: кимки қанчалик юқори баҳоланган бўлса унинг қарашлари ўзимизнинг қарашларимиз билан шунчалик ўхшаш деб ҳисобланган Шахслараро мулоқот жараѐнида одамларни идрок этиш ва тушуниш идентификация, эмпатия ва рефлексия каби психологик механизмларга асосланади. Бошқа одамнинг тушунишнинг энг содда йўли идентификация-ўзимизни бошқа одамга ўхшатиш орқали амалга оширилади. Идентификация ҳолатида одам гуѐки ўзини бошқа одамнинг ўрнига қўяди ва шундай шароитларда ўзи қандай йўл тутган бўлишини аниқлайди. Идентификацияга яқин бўлган яна бир механизм эмпатия-ҳислар асосида тушуниш, бошқа одамнинг муаммоларига эмоционал тарзда муносабат билдиришга интилиш. Бунда бошқа одамнинг шароити фикрлабгина қолмасдан, балки ҳис қилинади. Эмпатик тушунишни кўпчиликка нисбатан амалга ошириб бўлмайди, чунки у психика учун оғир босим ҳисобланади. 242 Бир-бировни тушуниш жараѐни рефлекция жараѐни билан боғланган. Рефлекция бу ҳаракат қилаѐтган индивид томонидан ўзининг мулоқот шериги томонидан қандай идрок этилаѐтганликларини англашдир. Бу нафақат бошқа билиш балки, бошқа одам мени қандай тушунаѐтганлигини билиш, яъни гуѐки кузгуда иккиланган акс этишдир. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling