Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Мулоқот ўзаро таъсир сифатида 
Мулоқотнинг асосий мазмуни мулоқот шеригига таъсир кўрсатиш. 
Мулоқот жараѐнида бошқа одамларнинг ҳатти ҳаракатларига нисбатан 
доимий реакция амалга ошади. Сўзлар орқасида ҳар доим ҳаракатлар туради 
ва бу мулоқотга киришар эканмиз, биз доимо ―у нима қиляпди?‖ деган 
саволга жавоб берамиз ва бизнинг хулқ-атворимиз олинган жавобдан келиб 
чиқиб ташкил этилади.
Мулоқотни тушуниш имконияни берувчи асосий усуллардан бири бу 
мулоқот шерикларининг ҳолатини шунингдек уларнинг бир бирларига 
нисбатан позицияларини идрок этиш. 
Ҳар қандай сузлашувда, суҳбатда, оммавий мулоқотда, шерикларнинг 
нисбий мавқе: айни шароитда ким етакловчи ва ким етакланувчи эканлиги 
муҳим аҳамият касб этади.
Мулоқот шароитини шериклар эгаллаган позияциядан келиб чиқиб 
таҳлил этиш трансакцион таҳлил (Э.Берн, Т.Хоррис) йўналишида 
ривожланган. 
Бу йўналишда Э.Берн томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф этилган 
схема кенг ѐйилган бўлиб, унда асосий тушунчалар ―Мен‖ ва трансакция, 


246 
яъни мулоқот ўлчам бирлиги. 
Одамлар фаолиятини психологик кузатувлардан маълумки, хулқ-атвор 
храктеристикаси тўплами одам ким билан (раҳбар, касбдошлар, турмуш 
ўртоғи, фарзанди билан ва б) ўзаро таъсирга киришаѐтганлигига қараб 
турлича бўлади. Хулқ-атворнинг ўзгариши билан боғлиқ амалга ошади. Одам 
хулқ-атвори схемаси билан психикаси ҳолати ўртасида тўғридан тўғри 
боғлиқлик мавжуд бўлиб, буни Э.Берн онгнинг типик ҳолатлари деб 
белгилайди. 
―Мен‖нинг ҳолати хулқ-атвор схемаси билан келишилган ҳолда 
ифодаланувчи ҳиссиѐтлар тизими билан белгиланади. Ушбу ҳалотларни 
Э.Берн қуйидаги категорияларга ажратади: 
1. 
―Мен‖нинг ҳолати ота-оналар образи билан ѐки одам учун ота-
оналарнинг ўрнини босган одамлар образи билан ўхшаш. Бу ота-она ―Мени‖ 
ҳолат
2. 
Борлиқни объектив баҳолашга йўналтирилган ―Мен‖ ҳолатлари. Бу 
катталар ―Мен‖ ҳолати
3. 
Илк болаликда қаид этилгандан бошлаб ҳалигача ҳаракат қилувчи 
―Мен‖ ҳолатлари –яъни ҳар бир одам ўзида болалиги тасасуратларини сақлаб 
юради, бу эса маълум шароитларда фаоллашади. Бу –бола менинг ҳолати. 
Ота-она ҳолати икки хил тарзда: танқидий ва боқувчи ғамхурлик тазида 
намоѐн бўлиши мумкин; бола ҳолатида ҳам шаклларда; эркин мослашувчи
ва қўзғаланувчи хулқ-атвор шаклида намоѐн бўлиши мумкин. Ота-она, Катта, 
Бола ҳолатлари нормал психологик феномен. Ҳолатнинг ҳар бир типи одам 
учун ўзича муҳим бола-бу хурсандчилик интиуция ижодкорлик, 
кутилмагандаги ҳаракатлар манбасидир. Ота-она фаолияти туфайли бизнинг 
реакцияларимиз автоматик тарзда айланган бу эса жуда катта миқдода вақт 
ва энергияни тежаш имконини беради. Катта информацияларни ва атроф 
олам билан самарали ўзаро таъсир имкониятларини ҳисобга олади. Катта, 
Ота-она ва Бола ҳаракатларни назорат қилади ва улар ўртасида воситачилик 
қилади.


247 
Одам ―мен‖нинг фаол ҳолатини ифодаловчи ички психик жараѐнлар 
ташқи хулқ-атворда ифодаланади, бу орқали эса онгги ҳолатини аниқлаш 
мумкин. 
Э.Берн таърифига кўра трансакция онгнинг иккита ҳолати ўртасидаги 
стимул (С) ва реакция (Р) дан иборат мулоқот бирлигидан ташкил топади. 
Трансакцияда вербал мулоқот нигоҳда, интонацияда, қўл сиқишда 
бошқаларда ифодаланувчи новербал мулоқот билан биргаликда кечади.
Э.Берн трансакциянинг паралелл ѐки қўшимча, кесичувчи ва ѐпиқ 
(яширин) турларини фарқлайди. Трансакциянинг ҳар бир турига 
коммуникациянинг ўз қоидалари мос келади. 1. Қўшимча ѐки паралел 
трансакциялар суҳбатдошлар ―Мен‖ининг турли ҳолатлари ўртасида амалга 
оширилади. Бунда одамнинг реакцияси мулоқот шеригига таъсир қилган 
ҳолат билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлади.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling