Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мулоқот жараѐнида бир-бировни идрок этиш ва тушуниши
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Мулоқот жараѐнида бир-бировни идрок этиш ва тушуниши
Мулоқот идрок жараѐнида мулоқот шериги тўғрисида шаклланадиган тасаввур билан белгиланади. Идрок жараѐнининг мураккаблиги шундаки, одамни информацияларни қайта ишлаш қобилияти чексиз эмас. Мулоқот шеригининг образи шаклланиши жараѐнида одам кўпинча у тўғрисида маълум миқдордаги узуқ- юлуқ информацияларга дуч келади ва уларни кўпгина эмоционал ҳамда психологик омилларни ҳисобга олиб баҳолайди. Эҳтимолдан ҳоли эмаски, у 237 ўзининг тасаввурларига мос келадиган ва ўз мақсадларига кўпроқ тўғри келадиган маълумотларни эътиборга олади. Бундан ташқари идрок жараѐнини хато хулосалар ҳам бузиши мумкин. Информация етарли бўлмаган ҳолатда одам ўз сўҳбатдоши тўғрисидаги хулосаларни ўзи билиб улгурган кам миқдордаги маълумотларга таяниб кўради, унинг тасаввури шакллангач эса, кейин қўшимча олинган маълумотларни инобатга олмайди. Мулоқот шериги тўғрисидаги ушбу тўғри ѐки ѐлғон хулосаларнинг муҳимлиги шундаки, улар бўлғуси ўзаро муносабатларнинг асосини ташкил этадилар ва одамларнинг ўзаро муносабатларига ўз таъсирини кўрсатишлари мумкин. Одамнинг уни бошқа одамлар қандай идрок этишлари тўғрисидаги тасаввури одамнинг хулқ-атворини маълум даражада белгилаб беради Одамларни баҳолаш ва улар тўғрисида тўғри образни шаклланишининг мураккаблиги атрофдагилар биз тўғримизда олмоқчи бўлган информацияларни онгли равишда бузиб кўрсатишга ва информацияларни доимо назорат қилишга интилишимизга ҳам боғлиқ. Одам, одатда ўзи қандай бўлса шундайлигича эмас, у қандай кўринишини ҳоҳласа худди шундай ўзини намоѐн қилади. Ўзаро тушунишда одамнинг ―очиқлиги‖ яъни бошқаларга нисбатан ҳаққоний ва табиий бўла олиш катта аҳамият касб этади. Одамнинг ўзи тўғрисидаги нотўғри тасаввури мулоқотда жуда кўп психологик тўсиқларни пайдо қилади, информацияларни, бошқаларнинг фикрларини рад этишга олиб келади, булар барчаси охир-оқибат низони хулқ-атворга сабаб бўлиши мумкин. Шахснинг ўзи тўғрисидаги адекват тасаввури шаклланишининг шарти бу ўз хулқ-атворини бошқа одамлар нуқтаи-назаридан идрок қилиш ва таҳлил қилиш, бунда бошқа одамларнинг қайтарма алоқа йўли билан олинган фикрларини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзаро муносабатларда ўз-ўзининг образини шакллантирувчи қайтарма 238 алоқа маълумотларини олишни америкалик психологлар томонидан ишлаб чиқилган ва Джохари деразаси деб ном олган модел асосида тасвирлаш мумкин. Джохари деразаси Намоѐн этилган квадрат шахс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради. Вертикал чизиқ ушбу информацияларни икки қисмга бўлади: индивид ўзи тўғрисида биладиган маълумотлар (чап қисм) ва у ўзи тўғрисида билмайдиган маълумотлар (ўнг қисм). Горизонтал чизиқ барча информацияни одам тўғрисида бошқаларга маълум бўлган (юқори қисм) ва бошқаларга номаълум бўлган (пастки қисм) маълумотларга бўлади. Очиқ зона (I) индивиднинг ўзига ҳам, атрофдагиларга ҳам маълум бўлган маълумотларни ифодалайди. Бу маълумотлар индивид ва бошқа одамлар ўртасида шахсий информацияларни эркин очиқ алмашиниш жараѐнида намоѐн бўлади. Очиқ зонанинг катталиги индивиднинг мулоқот шериклари билан ишончли муносабатларини назарда тутади. Кўр зона (II) индивид тўғрисида бошқа одамларда мавжуд, лекин унинг ўзига номаълум бўлган информацияни, яъни шахс тўғрисида у билан мулоқот жараѐнида шаклланадиган атрофдагиларнинг фикрини ифодалайди. Ҳоҳиш бўлса бу информацияни индивид мулоқот жараѐнидаги нигоҳлар репликалар, видеотренинг ѐрдамида олиши мумкин. Индивид ўзи тўғрисидаги қайтарма алоқа информациясини олар экан, у атрофдагилар уни қандай идрок этаѐтганликларини билиб олади. Агар бу нуқтаи-назар индивиднинг фикрига мос келса, кейинги мулоқот яхши давом этади. Агар олинган информация индивиднинг ўзи тўғрисидаги фикридан ѐмон бўлса, бўнда ҳимоя механизмлари ишга тушади, ѐ низоли вазият пайдо бўлиши, ѐ индивиднинг ушбу информацияни берган одамлар Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling