Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Юқори бўғин бошқарув раҳбарлари шундай шахсларки, улар 
ташкилотнинг 
муҳим 
қарорларини 
қабул 
қилинишида 
масъул 
ҳисобланишади. Уларнинг иши жуда катта босимга эга, қизғин ва ушбу 
ташкилот мавжуд экан, аниқ бир чегаралар мавжуд эмас. 
Ўрта бўғин бошқарув раҳбарлари юқори бўғин бошқарувчиларига 
бўйсунадилар 
ва 
қуйи 
бўғин 
(техник) 
раҳбарларининг 
ишини 
йўналтирадилар ва назорат қиладилар. Агар муассаса/ташкилот кенг 
тарқалган тузилмага эга бўлса, унда ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари икки 
қўшимча даражага бўлинадилар (юқори даражадаги ўрта бўғин бошқаруви 
раҳбарлари ва қуйи даражадаги ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари). Ўрта 
бўғин бошқаруви раҳбарларига энг кенг тарқалган мисол қилиб 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: декан (олий таълим муассасида), 
бўлим бошлиқлари (агар гап бизнес ҳақида борса), сектор бошлиғи ва 
бошқалар. 
Қуйи бўғин бошқаруви раҳбарлари ишлаб чиқариш вазифаларининг 
бажарилишини назорат қилишади. Булар - ташкилий даража, яъни бевосита 
кадрлар/ишчилар ѐки ѐш кадрлар билан ишлайдилар. Қуйи бўғин бошқаруви 
раҳбарлари жуда хилма-хил бўлган ҳаракатлар мавжуд бўлган қизғин ишни 


253 
бажарадилар. Улар бир вазифадан иккинчисига ўтишларига тўғри келади. 
Шундай қилиб, педагогик бошқарув Ижтимоий бошқарувнинг 
муҳим қисми ҳисобланиб, ўз мақсади, предмети, манбалари ва 
таркибларига эгадир. 
Педагогик бошқарувнинг мақсади: таълим–тарбия самарадорлигини 
ошириш ва тизим фаолиятини таъминлаш, жамият томонидан таълим 
тарбияга қўйилаѐтган талабларни бажаришини таъминлаш учун тизимнинг 
такомиллашувини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат. 
Педагогик бошқарувнинг предмети: таълим–тарбияни режалаштириш, 
амалга ошириш каби вазифаларни бажариб келаѐтганларнинг фаолияти. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling