Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
 
Ўсмирлик даври психологияси 
“Ўсмирлик даври психологияси” мавзусига оид тарқатма материаллар 
Ёшлар ижтимоий маънода ҳам кучли, ҳам заиф жиҳатларни ўзида 
мужассамлаштиргани учун уларга, бир томондан, ижтимоий фаоллик, юқори 
даражада таъсирчанлик ва янгиликларга интилувчанлик, идеалларга бўлган 
эҳтиѐж, оламни, борлиқни ижодий қайта қуришга ташналик, қизиққонлик хос 
бўлса, иккинчи томондан сабрсизлик, бемулоҳаза танқид қилувчанлик, барча 
нарсани инкор этиш жиҳатлари кўзга ташланади. Ёшлар турмуш тарзи − бу 
энг аввало, унинг реал борлиқ тавсифи, уларнинг нималарни бажара олиши 
мумкинлигининг тавсифидир. Ёшларнинг ички дунѐси уларнинг турмуш 
тарзига фаол таъсир кўрсатади, шу боис ѐшлар психологиясини, ички 
дунѐсини билмай туриб уларнинг ҳаѐт услубларини башорат қилиб 
бўлмайди.Ўсмирлик – болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик 
ва психологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. Бу 
босқичда болаларнинг жисмоний ва психик тараққиѐти жуда тезлашади, 
ҳаѐтдаги турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиш ортади, характери 
шаклланади, маънавий дунѐси бойиб боради, зиддиятлар авж олади. 
Ўсмирлик балоғатга етиш даври бўлиб, янги хислар, сезгилар ва жинсий 
ҳаѐтга тааллуқли чигал масалаларнинг пайдо бўлиши билан ҳам 
характерланади.Булар таъсирида ўсмирнинг характери, атрофдаги кишилар 
билан муомаласи, жамиятда содир бўлаѐтган воқеаларга муносабати тез 
ўзгариб боради. Баъзан ижтимоий масалалар тўғрисида нотўғри тасаввур ва 
янглиш фикрлар ҳосил бўлиши туфайли у муайян тартиб-коидаларга 
танқидий кўз билан қарайди.Ўсмирда психик жараѐнларнинг кескин 
ўзгариши билан ақлий фаолиятида ҳам буришлар сезилади. Шунинг учун 
шахслараро муносабатда, ўқувчи билан ўқитувчи мулоқотида, катталар 


300 
билан ўсмирларнинг муомаласида қатъий ўзгаришлар жараѐнида 
қийинчиликлар пайдо бўлади. Булар аввало, таълим жараѐнида рўй беради: 
янги ахборот, маълумотларни баѐн қилиш шакли, услуби ва усуллари 
ўсмирни қониқтирмай қўяди. Одобли, дилкаш ўсмир кутилмаганда қайсар, 
интизомсиз, қўпол, серзарда бўлиб қолади. Ўсмир ҳулқидаги бундай 
ўзгаришлар тажрибасиз ўқитувчи ва ота-онасини қаттиқ ташвишга солади. 
Хўш, ўсмирларнинг психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи куч нима? 
Ўсмирнинг психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи куч — унинг фаолиятини 
вужудга келтирган янги эҳтиѐжлар билан уларни қондириш имкониятлари 
ўртасидаги қарама-қаршиликлар тизимининг намоѐн бўлишидир. Вужудга 
келган зиддиятларни психологик камолотни таъминлаш, фаолият турларини 
мураккаблаштириш орқали ўсмир шахсида янги психологик фазилатларни 
таркиб топтириш билан аста-секин йўқотиш мумкин.Ҳозирги ўсмирлар 
ўтмишдошларига нисбатан жисмоний, ақлий ва сиѐсий жиҳатдан бир мунча 
устинликка эга. Уларда жинсий етишиш, ижтимоийлашув жараѐни, психик 
ўсиш олдинроқ намоѐн бўлмоқда. 10-11 ѐшдан 14-15 ѐшгача ўсмирлик даври 
ҳисобланади. 
Ўсмирда рўй берадиган биологик-жисмоний ўзгариш натижасида унинг 
психик дунѐсида туб бурилиш нуқтаси вужудга келади. Бўйга ўсиш бир 
текис бормайди: қиз болалар 5-7 см ўссалар, ўғил болалар 5-10 см ўсадилар. 
Бўйига қараб ўсиш пайсимон илк суякларнинг узунлашиши ва умуртқа 
қисмининг катталашиши ҳисобига рўй беради.Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумдаги 
ўзгаришлар оқибатида товуш тембри ҳам ўзгаради. Бу ўғил болаларда қиз 
болаларга нисбатан кўпроқ даражада содир бўлади. Ўғил болаларнинг 
товуши вазминроқ бўлиб қолади, дўриллайди.Гарчи бу даврда мушаклар тез 
суръат билан ўсса ҳам, мустаҳкамлашса ҳам, лекин барибир оѐқ ва қўл 
суякларининг ўсиш суръати орқада қолади. Ўсмирларда бу хусусият 
уларнинг бесўнақай хатти-ҳаракатларида, юриш-туришларидаги қўполликка, 
катта-катта одим ташлашларига сабаб бўлади.Кўкрак қафаси ҳам гавданинг 
бўйга ўсишига нисбатан секин ривожланади. Бунинг натижасида айрим 
ўсмирларнинг елкаси, кўкраги тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида 
кислород етишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. Кислород 
етишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур етади. Бу даврда юрак 
кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғонлашади. Қон айлашиш 
системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги барқарорлик 
қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг ортиши рўй 
беради. 
Бу даврда айниқса, жинсий безлар фаолияти кучаяди. Гоҳо ўсмирлар орасида 
аҳлоқан тубанлашув холлари рўй бериши мумкин. Ижтимоий ҳаѐтда ярамас 
одатларни келтириб чикарувчи анчагина сабаблар бор: биринчидан 
кинозаллари ва телевидениядан ўсмирларга тўғри келмайдиган фильмларни 


301 
кўрсатилиши, иккинчидан, жамоат жойларида катталарининг ножоиз 
ҳаракатларни кўрсатишлари, учинчидан, таълимда биологик ўсиш тўғрисида 
етарли билимлар берилмаслиги, тўртинчидан, ота-оналарда физиологик ва 
психологик билимлар етишмаслиги ва ҳокозалар.Ўсмир ўзининг қобилияти 
ва кучини тўғри баҳоламай туриб, мураккаб ҳаѐтий масалаларни ҳал қилишга 
уринади, аммо фикр юритиш қобилияти юзаки бўлганлиги сабабли кундалик 
ҳаѐтида қатор камчиликларга йўл қўяди. Лекин у ўз хотосини тан олишдан 
кўра катталар билан бахслашишни афзал кўради. Танқид қилган кишиларни 
ѐқтирмайди, ҳар бир танқид гўѐки уни менсимаслик белгиси, атайин 
қилинаѐтган иш бўлиб кўринади. Бунинг натижасида ўсмирнинг психик 
фаолиятида салбий ўзгаришлар юзага келади. У мустақил, ўзбошимчалик 
билан иш тутишга уринади, катталарнинг маслаҳатига эътибор бермайди. 
Айрим ўсмирлар ўзининг катталар сафига қўшилганлигини намойиш қилиш 
учун турли хил одатларга ўргана бошлайдилар. Ота-оналар ва педагоглар 
ўсмирлар билан алоҳида ишлаб, уларнинг кўнглини топиши ва хатти –
ҳаракатларини 
ўз 
вақтида 
тўғри 
йўлга 
солишлари 
лозим. 
Ўсмирлик ѐшида дунѐқараш, эътикод, принцип, ўзлигини англаш, баҳолаш 
кабихусусиятлар шаклланадиган давр ҳисобланади. Ўсмир ўз фаолиятини 
муайян принцип, эътиқод ва шахсий нуқтаи назари асосида ташкил қила 
бошлайди.Ўсмир шахсини таркиб топширишда унинг атроф муҳитга, 
ижтимоий ҳодисаларга, кишиларга муносабатини ҳисобга олиш лозим. 
Психологлар 
ўтказган 
тадқиқотлардан 
кўринадики, 
ўсмирларнинг 
кўпчилигини қатъиятлилик, камтарлик, мағрурлик, самимийлик, дилкашлик 
каби маънавий, аҳлоқий тушунчаларни тўғри англайди. Уларнинг турмуш 
тажрибасида фан асосларини эгаллаш натижасида барқарор эътикодий ва 
илмий дунѐқараш таркиб топади, шулар замирида аҳлоқий идеаллар юзага 
кела бошлайди.Ўсмир ўғил-қизлар шахсининг камол топишида ўзини англаш 
жараѐнида ўзига баҳо бериш майли ва истаги ўзини бошқа шахслар билан 
таққослаш, ўзига биноқўйиш эҳтиѐжи пайдо бўлади. Булар эса ўсмирнинг 
психик дунѐсига ақлий фаолиятига, теварак-атрофга муносабатининг 
шаклланишига таъсир қилади.Ўсмирлик ѐшида психологик жиҳатдан энг 
муҳим хислат — вояга етиш ѐки катталик хиссининг пайдо бўлиши алоҳида 
аҳамиятга эга. Катталик хисси ижтимоий-аҳлоқий соҳада, ақлий фаолиятда, 
қизиқишда, муносабатда, кўнгил олиш жараѐнида, ҳулқ-атворнинг ташқи 
шаклларида ўз ифодасини топади. Ўсмир ўз кучи ва қуввати, чидамлилиги 
ортаѐтганини, 
билим 
савияси 
кенгаяѐтганини 
англай 
бошлайди. 
Ўсмирлик 
даври 
хусусиятларини 
талқин 
қилган 
П.И.Левентуев, 
Д.Б.Эльконин, Т.В.Драгуновнинг таъкидлашича, ўғил ва қизларнинг бу ѐшда 
ўртоқлари билан муносабатларга интилиши, тенгдошлари жамоасининг 
ҳаѐтига қизиқиши эркин намоѐн бўлади.Ўсмирларнинг жисмоний ўсиши ва 
жинсий етилиши уларнинг психикасида кескин ўзгаришларни вужудга 


302 
келтиради. Ўқув фанларнинг кўпайиши, ахборотлар. маълумотлар 
тармоғининг кенгайиши уларнинг фикр юритишини шакллантиради. 
Ўсмир ўқувчилар ўрганаѐтган фан асослари уларнинг мавҳум тафаккурини 
ўстиришга қаратилади. Уларнинг ақлий фаолияти хусусиятларидан бири – 
мавҳум тафаккурининг ривожланишидир. Мактаб таълимини ва мустақил 
билим олиш фаолияти таъсири остида ўсмирда аналитик-синтетик фаолият 
жадал суръат билан ривожлана бошлайди.Ўсмирнинг энг муҳим 
хусусиятлардан яна бири мустақил фикрлаш, ақлнинг танқидийлиги тез 
ривожланишидир. Бу эса ўсмирнинг ақлий фаолиятида янги давр 
бошланганини бирдиради. Ақлнинг танқидийлиги айрим холларда ўқитувчи 
билан ўқувчи ўртасида «англашилмовчилик ғови»ни вужудга келтиради. 
Ақлнинг танқидийлиги ўсмирнинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, 
ўзгалар мулоҳазасидан, дарсликдан хато ва камчиликлар топишга, ўз гапида 
туриб, айрим фикрларга қатъий эътироз билдиришга уриниб, бахслашишга 
мойил бўладилар. Тафаккурнинг мустақиллиги инсон учун катта аҳамиятга 
эга. Ўқитувчи дарс жараѐнида ва дарслардан ташқари вақтларда, ҳар қандай 
оғир шарт-шароитларда ҳам турли усуллар билан бу хислатни қўллаб 
қувватлаши, унинг ривожланиши учун имконият яратиши керак. 
Бу даврда ўсмир ўзига нисбатан кўпроқ диққат-эътиборни талаб қилади. У 
ўзини катта одам деб ҳисоблайди ва шахсига нисбатан катталардек 
муносабатни талаб қилади. Лекин мактабда, коллеж ѐки лицейда ва уйда 
унинг мавқеи аввалгидек қолаверади. Натижада болада ўсмир ѐши инқирози 
бошланади. Ўсмирлик ѐши инқирози эмансипация, тенгдошлар билан 
гуруҳлашиш ва хобби реакцияларини келтириб чиқаради. Эмансипация 
реакцияси ҳолатида бола катталар назоратидан чиқиш ва мустақилликка 
эришишни хоҳлайди, унда ўзининг «мен»и пайдо бўлади. Катталар 
томонидан ўтказилмоқчи бўлган кичкина таъқиб ҳам ўсмир хулқининг 
бузилишига сабаб бўлиши мумкин.Тенгдошлар билан гуруҳлашиш ўсмирда 
ўзаро ҳаракат, жамоа тартибига бўйсиниш, ҳурматга эга бўлиш ва ўз 
хоҳишидаги мавқега эга бўлиш қобилиятларини шакллантиради. Ўсмирда ўз-
ўзини баҳолаш ҳусусияти ўсади. У тенгдошларининг фикрларини 
катталарнинг 
танқидига 
нисбатан 
кўпроқ 
қадрлайди.Ўсмирларнинг 
қизиқишларини билиш, улар ва катталар орасидагибир-бирларини ўзаро 
тушунишларини 
яхшилайди. 
Ўсмир психологиясида пайдо бўладиган янги ҳиссиѐт бу – ўз-ўзини 
англашдир. Ўз-ўзини англаш, ўсмир ѐшининг асосий якунидир. Бу пайтда 
инсон ўзининг янги «мен»ини очади, кучли ва кучсиз тарафларини 
ўрганишга ҳаракат қилади. Ўзини бошқа одамлар билан солиштира 
бошлайди, ўзига нисбатан қизиқиш уйғонади, ўзига мос дўст қидиради.
Қоидага кўра ўсмирда ўқитувчи ѐки ота-онага нисбатан жамоанинг болага 
берган баҳоси кўпроқ аҳамиятга эгадир. Бу ѐшда болада ташкилотчилик, 


303 
ишбилармонлик ва бошқа шахсий қобилиятларини шакллантиришга 
яхшигина шароит яралади. 
В.Сухомлинский асосий шахс хусусиятлрини қуйидагича таърифлайди. 
1. Бир томондан жоҳилликка бўйсунмаслик, уни эмоционал қабул 
қилмасликнинг иккинчи томондан ҳаѐтдаги қийин ҳолатларда ҳал қила 
олмаслик қобилияти билан уйғунлашади. 
2. Ўсмир яхши бўлишни хоҳлайди, идеалга интилади, лекин уни тўғри 
тарбиялашлари ѐқмайди. 
3. Ўсмир шахс бўлишни хоҳлайди. Қандайдир қаҳрамонлик, романтик, 
ноодатий нарсаларни қилишни истайди. Жараѐнга талабнинг борлиги ва 
ўзида ишонч ҳосил қилиш хоҳишининг мавжудлигига қарамай, ўсмир ҳали 
бунга қандай эришишни билмайди. 
4. Ўсмирда хоҳишнинг бойлиги ва кучнинг чегараланганлиги қарама-қарши 
қўйилган. Қизиқишларнинг турли-туманлиги ва доимий эмаслиги мана 
шундан келиб чиқади. Ўсмир ўзининг қобилиятли эмаслигини билиб 
қолишдан қўрқади. У ўзини жуда яхши кўради ва ортида ѐрдамга 
мухтожлиги яширинган. Кўргазмали ишончлилик ва қатъият ортига 
яшириниши мумкин. 
5. Ўсмирда романтик ҳиссиѐт ва дағал қилиқлар уйғунлашган. Гўзалликдан 
завқланади ва унга сурункали муносабатда бўлади. Лекин ўз ҳиссиѐтларидан 
уялади. Бу туйғуларни ѐш болаларга хос деб ҳисоблайди. У уни ўта 
ҳиссиѐтли деб ҳисоблашларидан қўрқади ва дағаллик ортига 
беркинади.Жисмоний кучнинг қуйилиб келиши уни фаолиятга бошлайди.
Ўсмирлар билан ишлаганда уларнинг ѐш ва шахсий хусусиятларини, бу 
ѐшнинг асосий психологик янгиланишини инобатга олиш зарур. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўсмирлар психологиясининг моҳияти 
ва ўзига хослиги шундаки, уларнинг онги ва пси-хологияси умуман 
мослашувчан, берилувчан, таъсирчан, кўплаб ахборотни ўзлаштиришга 
қодир бўлади. Ўсмирлик даврида иқтисодий ва сиѐсий қарашлар, эстетик 
дунѐқараш барқарорлик касб этади, ўзлигини англаши, фикрлаш қобилияти 
ривожланади. Эстетик дунѐқараш билан боғлиқ қоидалар, миллий урф-
одатлар, анъаналар ва қадрият ҳам ўсмирларнинг ижтимоий психологиясига 
таъсир кўрсатади. Айни пайтда ўсмир ѐшларимизнинг бадиий дид, ижодий 
тафаккур орқали яратган бадиий асарлари, мақолалари, илмий чиқишлари, 
ишлаб чиқаришдаги рационализаторлик таклифлари халқ хўжалигини 
юксалтириш, мустақил республика фан ва техникасини ривожланган 
мамлакатлар даражасига кўтариш учун хизмат қилмоқда.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling