Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
3 ѐш инқирози: 3 ѐшга келиб бола ўзини катталар билан таққослай
бошлайди ва катталар қилиши мумкин бўлган (хуқуқи бўлган), шунингдек 91 улар бажара оладиган харакатларни қилишни хохлайди. «Мен катта бўлсам машина хайдайман», «Мен сизга катта торт олиб келаман», «Менинг юзта қўғирчоғим бўлади» каби хохишларини ўз тили билан ифодалайди ва у келаси замонда гапирса ҳам барча хохишларини бугуноқ амалга оширишга харакат қилади. Бу кўпинча қатъийлик ва қайсарлик билан намоѐн бўлади. Бу қайсарлик асосан катталарга қаратилган салбий хатти-харакат бўлади. Бола ўзини мустақил харакат қила олишини англаган вақтдан бошлаб унда «Ўзим қиламан» бошланади ва бу яна қайсарлик ва ўжарлик билан кўринади. 3 ѐш инқирози бола шахсининг маълум бир даражада ривожланганлиги ва катталар бажарадиган хатти-харакатларни қила олмаѐтганини билиши натижаси хисобланади. Инқироз даврида юзага келадиган хусусиятлар ирода, лаѐқатлар ва бошқалар уни шахс бўлиб шаклланишига тайѐрлайди. Ёш Билиш Харакат Мулоқот 3ѐш Нутқ шаклланиши.Образли тафаккурнинг биринчи белгилари.Атроф мухитдан ўзини ажратиш.Қатъийликни англаш Қўл,предметли харакатларнинг ривожланганлиги.Ўз хатти-харакатларини иродавий бошқариш кўринишлари Ўз-ўзини ангалшни юзага келиши нормалари.Биринчи ахлоқий қоидаларни эгаллаши 2ѐш Фаол нутқни тушуниши ва ўзида юзага келиши Қўл ва оѐқ функцияларининг аниқ белгиланиши Характери асосларини шаклланиши 1ѐш Нутқни тушунишни биринчи биринчи белгилари Мустақил холда тик туриш ва юриш Нутқни қўллашнинг биринчи белгилари 10 ойлик Боғлиқлик реакциясини юзага келиши бегона мухит ва бегоналар орасида хавотирлик 8 ойлик Сенсомотор интеллектнинг юзага келиши Таяниб юриш Жест,мимика ва пантомимика,ѐрдамида новербал мулоқот 7ойлик Ёрдам билан туриш 5 ойлик Ёрдам билан ўтириш 3 ойлик Кўриш қобилиятининг шаклланиши Ён томонига ўгирилиши Онанинг жилмайишига жавоб қайтариш 2 хафта Онанинг товушини бошқа товушлардан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling